UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0

18 апр 17:39
Янгиликлар

Кураш

Китобда кураш мусобақаси ўтказилди

Теглар :  КитобКураш
Китоб туманидаги 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида кураш бўйича 2001-2003 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан туман очиқ турнири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ- 6099- Фармони, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг "Кураш" миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4881-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Китоб тумани ҳокимлиги, вилоят кураш федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган кураш бўйича мазкур беллашувда 200 нафарга яқин полвонлар -66, -81, +90 кг. вазн тоифасида куч синашишди.

Ғолиб ва совриндорлар:

66 кг. вазн тоифаси

1. Жавлон Номозов 

2. Азизбек  Ашуров 

3. Муҳриддин Ғиёсов

3. Азизбек Тоҳиров


81. кг вазн тоифаси

1. Нурбек Муртозаев 

2. Аббос Абдураимов 

3. Ихтиёр Дўсқобилов

3. Баҳодир Нормирзаев


+90 кг. вазн тоифаси

1. Сухроб Ражабов 

2. Жавоҳир Муродиллаев 

3. Билол Раҳматов 

3. Фирдавс Давлатов

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда иштирок этган Китоб туман ҳокими Алишер Зокиров ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комил Холматовлар кучли учликдан жой олган полвонларга ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом ва қимматбаҳо совғаларни топширишди. Шунингдек, тақдирлаш доирасида фахрий полвонлар ҳам эсдалик совғалари билан эъзозланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг