UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36"Шара Буллет"нинг рақиби жангни сотиш ҳақидаги айбловига жавоб берди 0 09:05Месси AFA'дан ўз исмидан тижорий мақсадларда фойдаланишни тўхтатишни талаб қилади 0 08:34Волков UFC билан янги шартнома имзолади 0 08:03Жей Опетая cафдан чиқди, Деонтей Уайлдер рақибсиз қолди 0 07:32Сирил Ган Жош Хокит билан жангдан сўнг илк бор баёнот берди 0 07:01Фабио Каннаваро: "Ўртоқлик ўйинларидаги натижа эса муҳим эмас" (+ВИДЕО) 0 18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0

02 апр 07:53
Янгиликлар

Болалар спорти

Китобда янги ёпиқ турдаги спорт кошонаси фойдаланишга топширилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 январь куни Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида Китоб туманида янги усти ёпиқ сув иншооти, баскетбол майдончаси, сунъий қопламали футбол майдони қуриш ҳамда теннис кортини капитал таъмирлаш таклифи билдирилган эди.

Куни кеча Қашқадарё вилояти Китоб тумани Гулистон маҳалласида қурилган ушбу спорт иншоотлари фойдаланишга топширилди.

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан барпо этилган объектнинг очилиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчилар, ёшлар, журналистлар иштирок этишди.

Мазкур спорт иншоотларини қуриш учун жамғарма маблағлари ҳисобидан 6,8 миллиард сўм ажратилди. Усти ёпиқ сув иншооти таркибида 11х25 метр ўлчамдаги бассейн, мураббийлар, шуғулланувчилар учун ювиниш, кийиниш, дам олиш, тиббиёт хоналари, сувнинг таркиби, сифати назорат қилинадиган лаборатория ҳамда томошабинлар учун ўриндиқлар мавжуд.

Бундан ташқари, мавжуд теннис корти капитал реконструкция қилиниб, 22х42 ҳажмли мини-футбол майдони ва баскетбол майдончаси янгидан қуриб фойдаланишга топширилди. Бу ерда ҳам ювиниш, кийиниш, дам олиш, тиббиёт хоналари мавжуд.

Спорт мажмуаси атрофи ободонлаштирилиб, мусиқали фаввора ҳам бунёд этилди.

Китоб тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби ихтиёрига берилган мазкур иншоотда бир кунда 500 нафардан ортиқ ўғил-қиз сузиш, футбол ва баскетбол сирларини ўрганиши учун шароитлар яратилган. Эътиборлиси, болалар ва ўсмирлар спорт мактабига жамғарма томонидан 45 номдаги 400 миллион сўмлик жиҳозлар ҳам топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг