UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0 13:38Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари кечаги баҳсдаги ҳаракатларига неча баҳо олишди? 0

26 май 10:28
Янгиликлар

Теннис

Киз - Страсбург турнири чемпиони!

Франциянинг Страсбург шаҳрида теннис бўйича ўтказилган WTA турнири якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида америкалик теннисчилар ўзаро бош соврин учун кортга чиқишди. Етмиш тўрт дақиқа давом этган финалда WTA рейтингида 16-ўринни эгаллаб турган Мэдисон Киз дунёнинг 12-ракеткаси бўлиб турган ватандоши Даниэль Коллинзни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/2, 6/1.

Мэдисон теннисчиларнинг ўзаро учрашувида ҳисобда олдинга чиқиб олди - 2:1. Киз баҳс давомида 1, Коллинз 3 та эйс зарбани амалга оширган. Қўшхатолар Даниэлда кўпроқ бўлди - 5 га 3. Брейклар бўйича мутлақ устунлик чемпион томонда - 6 га 1! 

Internationaux de Strasbourg турниридаги муваффақиятли иштирок Кизга 500 рейтинг очкоси ҳамда 123,480 евро мукофот пули келтирди. Бу 29 ёшли Мэдисон учун фаолиятидаги саккизинчи соврин бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг