UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Синдаров ва Гукеш матчида вақт назорати маълум бўлди 0 07:01"Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"га мағлуб бўлди, Ҳусанов 90 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:59Жавоҳир Умматалиев профессионал рингда учинчи ғалабасини қўлга киритди 0 19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0

22 сен 10:34
Янгиликлар

От Спорти

Конкур бўйича Тошкент шаҳар очиқ чемпионати бўлиб ўтди ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги от спорти бўйича республика олий спорт мактаби мажмуасида тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналишида Тошкент шаҳар очиқ чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди.

Мусобақада мамлакатимиздаги мавжуд от спорти клублари, жамиятлар ва спорт мактабларининг 100 нафарга яқин чавондози ўз йўналишларидаги баҳсларда ғолиблик учун курашга киришишди.

Очиқ чемпионат мусобақаларини энг кичик иштирокчилар – 12-14 ёшли спортчилар 5-6 ёшли отлар билан бошлаб беришди. Мазкур ёш тоифасида 23 нафар иштирокчи ўз отлари билан 100 сантиметр баландликка ўрнатилган тўсиқлардан сакраш баҳсларида қатнашишди.

– Мусобақанинг ўтказилишидан кўзланган мақсад энг аввало ёшларни от спорти баҳсларига кенг жалб этишга қаратилганди. Қайсидир маънода бунга эришдик. Беллашувлар баҳона ҳудуддаги маҳалла ёшлари ҳам турнирга чорланди. Шунингдек, чемпионат сабабли пойтахтимиздаги иқтидорли спортчилар кўрикдан ўтказилди. Конкур машғулотларида қатнашаётган кўплаб ўсмирлар учун мусобақа ҳақиқий байрам бўлди,–дейди от спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби мутахассиси Аълохон Азизов.

12-14 ёшли спортчилар ўртасидаги баҳсларда 1-ўринни барча тўсиқлардан тўрт ярим дақиқага яқин вақт ичида бехато сакраб ўтган 13 ёшли Умар Дадаев “Букмекер” лақабли оти билан эгаллади. 2-ўрин “Рапорт” лақабли отни бошқарган Фирдавс Давронбековга насиб қилди. Акбар Шарипов ва “Кечмекер” “жуфт”лиги эса 3-ўринни қўлга киритди.

– От спортига ёшлигимдан қизиқаман. 2 йилга яқин вақтдан бери тўсиқлардан сакраш машғулотларида қатнашиб келаман. Мактабимизда барча шароит яратилган. Биринчи мусобақамда ғолиб чиқишни астойдил истагандим. Ниятимга эришдим. Келажакда олимпия ўйинларида иштирок этиб, Ўзбекистон байроғини жаҳон майдонларида ҳилпиратсам, орзуимга эришардим, – дейди мусобақа ғолиби Умар Дадаев.  

Очиқ чемпионатнинг кейинги мусобақалари ўсмирлар ва катталар ўртасида ташкиллаштирилди. Учар тулпорларнинг ҳақиқий парвози кўринишида ўтган чемпионатда мухлислар аввалига “Тўртқашқа”ни олқишлаган бўлса, кейин ”Жайрон”нинг шиддатию, “Қорабайир”даги ўзига хос ҳаракатни қўллаб-қувватлашди.

Якунда бўлса, Сергей Антонович “Цкай”, Ҳумоюн Абдуллаев ”Кацюс”, Оқилжон Собиржонов ”Афссер” лақабли отлари билан совринли ўринларни қўлга киритишди. Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлганлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирдланди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз, матн - Т.Рўзиев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг