UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

15 мар 11:48
Янгиликлар

От Спорти

Кўпкари – эр йигитлар ўйини!

Майдонда ор-номус, ғурур талашиш полвонларнинг қонида бор.

Ўзбек йигити болалигидан билагига куч, бошига ақл йиғади. Халқимизда от минишга, кўпкари томоша қилишга қизиқмаган йигит кам бўлса керак.

Кўпкари – кўпнинг иши. Уни ташкил этиш, ғолибларни муносиб баҳолаш, томошага келган элга ош тарқатиш анча мушкул иш. Сайиллар, ҳосил байрамлари, Наврўз ва тўйларда юзлаб чавандозлар иштирокида кенг далаларда завқли ўйинлар уюштирилган. Бу байрамларда кўпкари билан бирга кураш, човғон, арқон тортиш ва хўроз уриштириш каби ўйинлар ҳам ўтказилган.

– Кўпкари – Ўрта Осиё халқлари тамаддунида катта аҳамиятга эга мардонавор ўйин, – дейди тарих фани ўқитувчиси Бекзод Ҳимматов. – Уни ташкил этишда алоҳида тайёргарлик, арзигулик сабаб бўлиши керак. Қадимдан сайиллар, ҳосил ва Наврўз байрамларида умумхалқ ўйинлари қаторида кўпкари ўйналган. Буни чавандозлар яхши билади ва элга томоша кўрсатиб, кўпкари уюштирса, моҳир чавандозларни меҳнатига яраша рағбатлантирса, гўёки муқаддас от пирлари олдидаги қарзларини адо этгандек бўлади.

Кўпкари оддий кўнгилочар ўйин эмас, у эрни эр қиладиган, унда мардлик, жасурлик, эпчиллик ва довюракликни шакллантирадиган жиддий машғулот. Асосий масала совринга қўйилган қимматбаҳо нарса эмас, аксинча, баковулнинг адолати, номдор чавандознинг абжирлиги, ҳақиқат ғалаба қозониши, омад доим мардники бўлишидир.

– Мана қарийб қирқ йилдан буён от чоптираман, – дейди сурхондарёлик чавандоз Азамат Тоҳиров. – Овул ошиб, узоқ йўл босиб ҳудудларда ўтказиладиган кўпкариларга қатнашиб, ўз насибамизга яраша тақдирланаман. Шу вақт ичида кўпкари умримнинг мазмунига айланиб улгурди. Отга меҳрим бўлакча. Сурхон воҳасида азалдан йилқичилик яхши ривожланган, хонадонларда зотдор от боқиш кўпчилик от ихлосмандлари учун оддий ҳолдир. Болалигимдан уйимизда от бўлган. Отам чавандоз бўлмаса-да, от парваришидан хабардор киши эди. Шу туфайли отга меҳр қўйиб, ном қолдирдик. Вилоятларга борсак, “Азамат чавандоз” келяпти, деб илиқ кутиб олади. Мен каби чавандозга бундан ортиқ эҳтиром керак эмас. Энг муҳими, ота-бобомиздан мерос урф-одатларимизнинг оммалашишига ҳисса қўшяпмиз. 

Қадим-қадимдан халқаро миқёсда ўйналиб келинадиган кўпкари бироз муддат тақиқларга дучор бўлди. Бугун бу ўйинга нисбатан барча тақиқ ва чекловлар олиб ташланган. Чавандозлар қадларини баланд кўтариб, миллий ва қадимий спорт тури билан шуғулланишда давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг