UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Шавкат Раҳмоновнинг қачон октагонга қайтиши айтилди 0 18:18Роналду клубида улкан муаммо: "Ал Насср"га трансфер тақиқи таҳдид солмоқда 0 17:49Ростовцев ва Цветков Италиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди + ФОТО 0 17:26Гусковнинг вазнидаги чемпион Карлос Ульберг Анкалаевнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 17:02Тўрабек Хабибуллаев Арманистонда чемпион бўлди, яна уч боксчимиз шоҳсупада! 0 16:37"Сукут сақлашни маъқул кўргандим, лекин...". Пирло Италия ФФ билан барбод бўлган келишув ҳақида гапирди 0 16:12Афсонавий Аюбхон Камолов 50 ёшида жанг қилди 0 15:43Богдан Гусков Анкалаевдан қабул қилган мағлубиятига изоҳ берди 0 15:17Собиқ ҳамюртимизни мағлуб этган Кудерметова Mubadala DC Open асосий тўрига йўл олди 0 14:46Фликнинг сабри тугади: "Барселона" Кундени сотишга тайёр 0 14:22Макгрегорнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди 0 13:51Шаҳрам Ғиёсов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маъноли изоҳ қолдирди + ФОТО 0 13:23Бугун Майамида Ўзбекистон - АҚШ тарихий матчи старт олади 0 13:01ЖЧ-2026 финалини бошқарган ҳакам фаолиятини якунлади 0 12:40Владимир Свечников ўқ отиш бўйича Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0

08 дек 17:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тайсон Фьюри яна рингга қайтишга шама қилди

Шу йилнинг январь ойида фаолиятини якунлаган 37 ёшли супероғир вазндаги собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри келаси йили яна рингга қайтиши мумкинлигига яна бир бор ишора қилди.

"Қирол тахтга қайтиши керак. Бу фақат мен босиб ўтишим мумкин бўлган узоқ ва ёлғиз йўл. Аммо оғир жанглардан сўнг абадийлик кутмоқда", - деб ёзди Фьюри ижтимоий тармоқда.

Британиялик боксчи фаолиятини якунлашини биринчи марта эълон қилаётгани йўқ, бу сафар у Александр Усикка қарши иккита мағлубиятдан сўнг шундай баёнот берди. Июль ойидаги узоқ сукунатдан сўнг Фьюри Усик ёки бошқа собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуага қарши яна бир жанг учун рингга қайтиши мумкинлигини айтди.

Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги жангни ташкил этиш ҳар икки боксчи промоутерлари Фрэнк Уоррен ва Эдди Хирнда қизиқиш уйғотмоқда. Аммо Фьюрининг ўзи бу ҳақда ортиқча иштиёқсиз гапиришни афзал кўради.

Жошуанинг промоутери Эдди Хирн эса, аксинча, Фьюрининг қарорини интиқлик билан кутмоқда ва Турки Ал аш-Шайхнинг ёрдамига умид қилмоқда.

"Ягона баҳона - кўпроқ рингга чиқишни истамаслик. Ва бу мутлақо муносиб сабаб. У боксда ҳамма нарсага эришди", - деганди Хирн октябрь ойида Фьюри ҳақида гапириб.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг