UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0

05 апр 10:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кореялик Зомбининг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум

Ярим енгил вазн тоифасида UFC жангчиси Чен Сон Жон ёки оддий қилиб айтганда Кореялик Зомбининг рақиби маълум бўлди.

Кореялик жангчи 19 июнь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган UFC Fight Night оқшомида Дэн Игега қарши октагонга кўтарилади. 

UFC камарига собиқ даъвогар Чен Сон ҳозирча сўнггиси бўлиб турган жангини ўтган йилнинг октябрь ойида Брайан Ортегага қарши ўтказиб, беш раундда очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйганди. Ундан аввал эса у Ренато Мойкано ва Фрэнки Эдгарларни нокаутга учратган эди.

Дэн Иге эса аксинча, сўнгги жангида Гэвин Такерни 22 сония ичида нокаутга учратганди. Ундан аввал эса AKA зали тарбияланувчиси Келвин Каттарга имкониятни бой берганди. Айни пайтда Кореялик Зомби ва Дэн Иге ярим енгил вазн тоифаси UFC рейтингида мос равишда бешинчи ва саккизинчи ўринларни эгаллаб туришибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг