UZ

Сўнгги янгиликлар

16:48Перейра Ган билан жанг учун апелляция беришдан воз кечди. У реванш истамоқда 0 15:21"Шара Буллет ҳеч қачон UFC чемпиони бўлмайди" - Царукян 0 14:39Алекс Перейра навбатдаги жангини қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0 13:13Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг нималар деди? 0 12:36UFC 330 турнири учун иккинчи чемпионлик жанги эълон қилинди 0 11:17Жаҳон кубоги. Феруза Казакова Хитойдаги юришини муваффақиятли бошлади 0 10:44Алекс Перейра оғир вазнда қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:16Фабио Каннаваро: "Хатолар бўлди, улар устида ишлаймиз" 0 09:02ЖЧ-2026. Колумбияга қарши тарихий ўйинда имкониятни бой бердик 0 07:33P4P UFC рейтинги янгиланди: Рўйхатда икки янги ном 0 06:56Каннаваронинг Колумбияга қарши жангчилари: Диасга қарши 18 ёшли Каримов ва марказдаги универсаллик 0 06:31Топуриянинг техник нокаутдан кейинги айтган илк сўзлари маълум бўлди 0 00:49РАСМАН. UFC Ислам Махачевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди! 0 19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0 18:16Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади 0

12 апр 07:22
Янгиликлар

Бошқалар

Крикет. “Анфа” жамоаси биринчи бўлди + ФОТО

Теглар :  Крикет
Оммавийлиги жиҳатдан жаҳонда футболдан кейинги ўринда турадиган крикет спорт тури мамлакатимизда ҳали янги спорт турларидан саналади.

2019 йилда ташкил этилган мазкур спорт тури бўйича ҳозирда турли ёшдаги крикет жамоалари ташкил этилиб, шакллантирилиб борилмоқда.

Аҳолини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, ушбу спорт турига бўлган қизиқишларини ошириш, крикетни мамлакатимизда ривожлантириш, шунингдек, жамоаларни мамлакат миқёсида ўтадиган мусобақаларга муносиб тайёрлаб бориш, иқтидорли крикетчиларни терма жамоага саралаш сингари мақсадларни кўзлаган Ўзбекистон крекит федерацияси томонидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети стадионида “Anfa Triangular Series” номли мусобақаси бўлиб ўтди.

Тўрт кун давом этган мазкур мусобақада Тошкент шаҳрининг“Анфа”, Қашқадарёнинг “Барлос” ҳамда Самарқанд вилоятининг “Афросиёб” жамоалари ўзаро куч синашишди.

Мусобақа регламентига мувофиқ, жамоалар ўртасида ўйинлар ҳар куни икки бўлимдан иборат тарзда ташкил этилди. Беллашувларнинг сўнгги кунида финалда “Анфа” ва “Барлос” жамоалари куч синашишди. Рақиб жамоасидан устун келган “Анфа” жамоаси энг кўп очко тўплаб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Биз эса мусобақани ёритиш жараёнида крикет бўйича беллашувларни томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрган афғонистонлик меҳмон, Афғонистонда крикет спорт турини кенг оммалашишида ва халқаро даражада ривожланишида ҳисса қўшган доктор Ноор Мурад ҳамда “Афрасиёб” клуби аъзоси ҳиндистонлик Табриз Муҳаммад Аламдан крикет хусусидаги фикрлари билан қизиқдик.

Доктор Ноор МУРОД (Aфғонистон): 

- Aфғонистон Халқаро Крикет Кенгашиuа тўлақонли аъзоликка эга ва крикет бўйича дунёнинг энг яхши 12 та  мамлакатлар қаторидан жой олган. Бу мамлакат учун катта шарафдир. Aммо бу шарафга эришиш учун Aфғонистон узоқ сафарни бошидан ўтказди. Шундай қилиб, у аста-секин ривожланмоқда. Сиз Aфғонистон крикетчиларининг номларини эшитган бўлишингиз мумкин, шунингдек, улар IPL, PSL каби хорижий лигаларда иштирок этишади. Крикетнинг Ўзбекистондаги вазияти ҳақида гап кетганда, менимча, ҳозирги ҳолат яхши. Энг асосийси эса бу Aзиз Михлиев раҳбарлигида Ўзбекистон крикети тўғри йўлда кетяпти, кўпчилик ўйинчилар рағбатлантириляпти, улар крикет билан ҳар куни шуғулланишмоқда, айниқса, Ўзбекистон крикетига бошқа мамлакат вакилларининг қизиқишлари ошмоқда. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ҳам яхши натижаларга эришилди, қисқа вақт ичида жуда кўп ютуқларни қўлга киритишди, шу қаторда маҳаллий турнирларни ҳам ўтказиб келмоқда. Aфғонистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик салоҳиятининг кўплиги кишини қувонтиради. Менимча, крикет маданий алоқалар учун жуда яхши пойдевор бўла олади. Мен ишонаманки, Aфғонистон крикет кенгаши ўзларининг қардош мамлакати Ўзбекистонда крикет бўйича техник кўмак кўрсатишни жуда исташади.

Муҳаммад ТАБРИЗ АЛАМ, «Афросиёб” жамоаси аъзоси: 

- Мен Ҳиндистонданман ва сўнгги уч йилдан бери шу ерда ишлайман. Ушбу мамлакатда крикетнинг ривожлантириш бўйича катта ишлар амалга оширмоқда. Умид қиламанки, келгуси йилларда ушбу мамлакатда крикет спорт тури оммалишиб, кўпчиликнинг севимли спорт турига айланди. Мен нефть-газ бўйича муҳандисиман, лекин ишимдан ташқари бўш пайтларимда крикет билан ҳам шуғулланаман. Ҳозир мен "Aфросиёб" жамоасида ўйнаяпман ва учбурчак крикет турниридан сўнг август ойида бўлиб ўтиши кутилаётган Ўзбекистон олий лигаси ўйинларини ўтказиш режаси бор. Ушбу ўртоқлик даражасидаги мусобақа ҳам августда ўтадиган лига ўйинлари олидидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Бу катта воқеа бўлади. Умид қиламанки, ушбу тадбир Ўзбекистон крикетини юртингизда ва дунёда танилишига ёрдам беради.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг