UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0

06 янв 08:01
Янгиликлар

Бошқалар

Крикет федерацияси ногиронлиги бор бўлган ёшлар билан ишлашни бошлади

Теглар :  Крикет
Ўзбекистон Крикет федерацияси ногиронлиги бор бўлган ёшлар билан ишлашни бошлади.

Хабарингиз бор, ўтган йили Ўзбекистон крикет федерацияси Ўзбекистон Ногиронлар жамияти марказий бошқаруви билан биргаликда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни, шу жумладан крикет спорт турини кенг аҳоли қатлами, хусусан, имконияти чекланган инсонлар орасида ҳам оммавийлигини таъминлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашган эди. Мазкур ҳамкорлик доирасида крикет федерацияси томонидан янги йилнинг дастлабки кунлариданоқ хайрли ишларни бошлаб юборишди. 


Хусусан, кеча 5 январь куни пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 66 - сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабда крикет федерацияси вакиллари, мураббий ва спортчилари бир гуруҳ ногиронлиги бўлган ёшлар учун дастлабки илк ўқув-машғулотларини ўтказишди.

 

Крикет федерацияси бош котиби Жаҳонгир Муродов имконияти чекланган ёшларни ҳам крикет спорт турига фаол жалб этиш орқали жамоларни шакллантириш ва  улар ўртасида мусобақалар  ўтказиш тўғрисида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, крикет бўйича спортчилар иштирокида крикет қоидаларини тушунтириб, амалда ўйин  орқали бажариб кўрсатишди. Ўқув-машғулотда иштирок этиб жараёнларни кузатган имконияти чекланган ёшлар эса крикет спорт турига қизиқиши ортгани ва машғулотларда иштирок этиш, крикет бўйича жамоалар тузиш истаги борлигини қайта-қайта таъкидлашди. Ўз ўрнида федерацияси вакиллари бунинг учун барча шарт-шароитларни яратиб беришни ўзларининг асосий вазифаси сифатида қабул қилишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг