UZ

Сўнгги янгиликлар

18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0

17 ноя 16:13
Янгиликлар

Бошқалар

Крикет Қашқадарё ва Самарқандда ҳам ривожлантирилади

Теглар :  Крикет
Ўзбекистон Крикет федерацияси ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида мамлакатимизда крикет спорт турини кенг ривожлантириш, ушбу спорт тури бўйича мутахассисларни тайёрлаш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилган.

Икки босқичли мураббийларни (Level-1 Criket Coaching ) тайёрлаш мақсадида ҳамкорликдаги дастлабки ўқув-йиғин ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида амалга оширилган бўлса, мазкур ўқув-йиғин 10-12 ноябрь кунлари Қарши шаҳрида давом эттирилди.  

Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўтказилган ўқув семинарда вилоятдаги спорт мактабларидан бир гуруҳ мураббийлар иштирок этиб, якунда сертифекатларга эга бўлишди.  

Покистонлик олий тоифали крикет мутахассиси Тоҳир Муҳаммад ҳамда ЎКФ раиси Азиз Михлиевлар томонидан шу йўсиндаги ўқув-семинари Самарқанд шаҳрида ҳам жисмоний тарбия ва спорт мураббийлари иштирокида амалга оширилди. 

Биринчи босқич мураббийлик курси якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар берилди. Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Крикет федерациясининг тақвим-режасидаги навбатдаги ўқув-семинар 21-23 ноябрь кунлари Фарғона вилоятида ташкил этилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг