UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0

25 янв 18:40
Янгиликлар

Кураш

Кураш. Навоийда Ўзбекистон чемпионати якунланди

Теглар :  Кураш
Навоий шаҳридаги НКМК спорт мажмуасида уч кун давомида кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати беллашувлари ўтказилди.

Жорий йилги спорт мавсумини очиб берган мусобақада барча ҳудудлардан 800дан зиёд полвонлар ғолиблик учун бел олишди.

Мусобақанинг дастлабки кунида енгил вазн, иккинчи кунида эса ўрта вазн тоифаларида ғолиблар аниқланган бўлса, бугун оғир вазнли курашчилар орасида Ўзбекистон чемпионлари маълум бўлди.

Аёллар ўртасида 87 кг.гача бўлган вазн тоифасида хоразмлик Раҳима Йўлдошева олтин медалга сазовор бўлди. У финалда самарқандлик Ойбарчин Абдурашидовадан устун келди. Ушбу вазн тоифасида бронза медаллари мезбон спортчи Гулчеҳра Бобониёзова ҳамда Андижон вилояти вакиласи Гуласал Ҳайдароваларга насиб этди.

Энг оғир, яъни 87 кг.дан юқори вазнга эга курашчи қизлар ўртасида кечган беллашувлар ҳам муросасиз кечди ва улар орасида Сурхондарё вилояти вакили Рината Илматовага муносиб рақиб топилмади. Финалда у Соҳибжамол Холиқуловани (Сурхондарё) мағлуб этди. Беғам Бойимова (Тошкент ш.) ҳамда Норсулув Жумамуратоваларга (Қорақалпоғистон) бронза медали насиб этди.

Эркаклар ўртасида 100 кг.гача бўлган вазн тоифасида Эркин Дониёров (Бухоро) олтин медал билан тақдирланди. Финалда у Элбек Абдуллаевдан (Жиззах) устун чиқди. Сардор Шовриқов (Қашқадарё) ҳамда Дилшод Чориевларга (Тошкент вил.) бронза медали насиб этди.

Энг муросасиз беллашувлар эса ўта оғир вазн тоифасидаги курашчилар ўртасида кечди. Ушбу вазн тоифасида ғолибликка даъвогарлар талайгина эди, аммо ҳеч ким жаҳон чемпиони ва Осиё ўйинлари ғолиби, сурхондарёлик Муҳсин Ҳисомиддиновнинг яна бир бора Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритишига халал беролмади. Ҳал қилувчи баҳсда у Паҳлавон Маҳмуд издоши Болтабой Болтаевни (Хоразм) мағлубиятга учратди. Самарқандлик Бекзод Каримов ва Тошкент шаҳри вакили Шоҳруҳ Усмоновлар шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишди.

Шу тариқа кескин ва муросасиз беллашувларга бой тарзда ўтган кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳам якунига етди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар олтин, кумуш, бронза медаллари ҳамда Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан таъсисэтилган эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Мусобақалар якунида мураббийларимиз мамлакат ёшлар ва миллий терма жамоаларига номзодларни белгилаб олишди. Энди улар йил давомида ташкил этиладиган нуфузли халқаро турнирлар, қолаверса ноябрь ойида Жанубий Кореянинг Ченгжу шаҳрида ўтказиладиган ёшлар ва катталар ўртасидаги XII жаҳон чемпионати ҳамда Гонконгда бўладиган Осиё чемпионатида ватанимиз шарафини ҳимоя қилишади.

photo5355128798938507778.jpg


photo5355128798938507780.jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг