UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

03 май 14:26
Янгиликлар

Кураш

Кураш ва белбоғли кураш. Ғолиблар “Дамас” автомашиналарига эга бўлишди

Олис ўтмишдан бизгача ота-боболаримиз томонидан асраб-авайланиб етиб келган, миллий қадриятларимиздан саналган кураш ва белбоғли кураш бугун чин маънода янада қадр топди.

Давлатимиз томонидан кейинги йилларда миллий спорт турларимизга  қаратилаётган юксак эътибор боис, ёшларимиз томонидан кураш ва белбоғли курашга бўлган ошнолиги  ортган.

Жорий йилнинг 1 май куни Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида кураш ва белбоғли кураш бўйича ўтказилган очиқ  турнир ҳам фикримизга яққол далил бўла олади. 

Жиззах вилояти ҳокимлиги ва вилоят прокуратураси ташаббуси билан ҳамда белбоғли кураш ва кураш федерациялари ҳамкорлигида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида ўтказилган мазкур кураш ва белбоғли кураш бўйича очиқ турнир 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” га бағишланди. 

Юқори савияда – байрамона тарзда ташкил этилган турнирда ҳар иккала спорт тури бўйича эркаклар -55, -66, -73,  -90,  -100, +100 ҳамда мутлоқ вазн тоифаларида куч синашишган бўлишса, аёллар -48, -52, -63 кг. вазн тоифаларида беллашишди. 

Таъкидлаш жоиз, шу куни беллашувлар  тонгдан тунгача  шиддатли, қизиқарли ва муросасиз тарзда давом этди. Мухлислар эса ҳар бир вазн тоифасидаги полвонларнинг чиқишларини диққат – назар билан кузатиб, олқишлаб туришди. 400 нафарга яқин полвонлар иштирок этган мусобақани кураш бўйича Алишер Тиляков, белбоғли кураш бўйича Усмон Маҳаматовлар бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи муносиб бошқариб боришди. Демак, турнир ғолиб ва совриндорлари билан танишамиз.

Кураш (Эркаклар)

60 кг. вазн тоифаси

  1. Араббой Мамасиддиқов (Жиззах)
  2. Абдираззоқ   Хамроев (Бухоро)
  3. Санжар Саидқулов (Жиззах), Жаҳонгир Ғоффоров (Жиззах)


66 кг. вазн тоифаси

  1. Дилшод Бўриев (Жиззах)
  2. Мирзоҳид Муҳаммаджонов (Наманган)
  3. Сардор Тоштемиров (Жиззах), Чори Зоиров (Бухоро)


73 кг. вазн тоифаси

  1. Муҳаммад Жумаев (Навоий)
  2. Элшод Боқиев (Тошкент в.)
  3. Достон Холиқулов (Сирдарё), Сардор Бердишукуров (Тошкент ш.)


81 кг. вазн тоифаси

1.Сардор Муҳаммадиев (Жиззах)

2. Салоҳиддин Норқўзиев (Жиззах)

3. Аббос Тўхманов (Жиззах), Ислом Ҳайитмуродов (Жиззах)


100 кг. вазн тоифаси

  1.  Аваз Тоймуродов (Жиззах)
  2. Яҳё Имомов (Жиззах)
  3. Эркин Қозоқов (Тошкент в.), Жонибек Қозоқов (Самарқанд)


+100 кг. вазн тоифаси

  1. Шерали Жўраев (Қашқадарё)
  2. Шохрух Усмонов (Жиззах)
  3. Ҳусниддин Ҳусеинов (Жиззах), Ҳайитбек Тўраев (Сурхондарё)


Мутлоқ вазн тоифаси

  1. Яҳё Имомов (Жиззах)
  2. Шерали Жўраев (Қашқадарё)
  3. Ҳусниддин Эшмирзаев (Тошкент в.), Эркин Қозоқов (Тошкент в.)


Кураш (аёллар)

48 кг. вазн тоифаси

  1. Зухра Ҳайитбоев (Жиззах)
  2. Зарнигор Саидқулова (Жиззах)
  3. Севинч Исроилова (Жиззах)

52 кг. вазн тоифаси 

  1. Фотима Мусаева (Жиззах)
  2. Фотима Ҳайитбоева (Жиззах)
  3. Нодира Халилова (Жиззах), Махлиё Аманова (Жиззах)

63 кг. вазн тоифаси

  1. Севинч Исоқова (Жиззах)
  2. Диспина Бочкова (Жиззах)
  3. Ўғилой Тоштемирова (Жиззах), Валия Парманова (Жиззах)


Белбоғли кураш (эркаклар)

55 кг. вазн тоифаси

  1. Диёрхўжа Мўйдинов (Фарғона)
  2. Ҳусан Азимов (Тошкент ш.)
  3. Дониёр Ўролов (Жиззах), Жамолиддин Неъматов (Наманган)

66 кг. вазн тоифаси

  1. Ойбек Султонов (Андижон)
  2. Нусрат Юлдошев (Хоразм)
  3. Илёс Аҳмадов (Жиззах), Азизжон Азимжонов (Фарғона)

73 кг. вазн тоифаси

  1. Илҳом Машрабов (Андижон)
  2. Нусратбек Султонбоев (Андижон)
  3. Холмирза Ҳасанбоев (Тошкент в.), Бунёд Анваржонов (Қорақалпоғистон)

90 кг. вазн тоифаси

  1. Жасурбек Исроилов (Андижон)
  2. Ҳусниддин Рўзиев (Андижон)
  3. Ойбекжон Муҳаммадов (Фарғона), Ғиёс Мамасиддиқов (Наманган)

100 кг. вазн тоифаси

  1. Зайлобиддин Ортиқов (Тошкент ш.)
  2. Нодирбек Аҳаджонов (Жиззах)
  3. Рустам Умаров (Наманган), Акбаршоҳ Рустамов (Тошкент в.)

+100 кг. вазн тоифаси

  1. Хислат Пирматов (Тошкент в.)
  2. Зоҳидбек Исроилов (Фарғона)
  3. Сардор Назаров (Тошкент в.), Ғолиб Аҳмедов (Жиззах)

Мутлоқ вазн тоифаси  

  1. Нодирбек Ахатжонов (Жиззах)
  2. Зайлобиддин Ортиқов (Тошкент в.)
  3. Зоҳидбек Исроилов (Фарғона), Хислат Пирматов (Тошкент в.)

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ҳар бир вазн тоифасида кучли учликдан жой олган полвонлар турнир ташкилотчилари томонидан пул мукофотлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Мутлоқ вазн тоифаларида фахрли биринчи ўринни қўлга киритган кураш бўйича  Яҳё Имомов ҳамда белбоғли кураш бўйича Нодир Аҳатжоновларга “Дамас” русумли автомобиллар топширилди. Тантанали тақдирлаш маросимида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаев, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комил Юсупов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдихалил Маликов иштирок этишди.

Усмон МАҲАМАТОВ,  белбоғли кураш бўйича ёшлар ўртасида миллий терма жамоа бош мураббийи, турнирнинг белбоғли кураш бўйича бош ҳаками: - Албатта, мазкур турнирга катта тайёргарлик кўрилган, юқори савияда, спорт байрамига айланган турнирни ташкил этишда бош –қош бўлган Жиззах вилояти ҳокимлигига, вилоят прокуратурасига, қолаверса, Зарбдор тумани ҳокимлигига полвонларимиз, ҳакамларимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз. Ҳар иккала кураш бўйича беллашувлар шиддатли ва қизиқларли тарзда ўтди. Бу каби нуфузли турнирларда кучли ва иқтидорли полвонлар сараланади. Бугунги беллашувларда ҳам янги-янги истеъдодлар кашф этилди. Белбоғли курашнинг мутлоқ вазн тоифасида ғолибликни тантана қилган, шогирдимиз саналган Нодирбек Ахаджоновни ҳам табриклаймиз. Мусобақани ташкил этган ташкилотчиларга яна бир бор ташаккур, деймиз.   

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг