UZ

Сўнгги янгиликлар

17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0 12:45"Манчестер Юнайтед"нинг 16 ёшли тарбияланувчиси "Реал"га ўтишга яқин турибди 0 12:14Тедди Ринер Ўзбекистонга келади 0 11:43Махачев UFC'даги учинчи чемпионлик ҳақида: "Бунинг учун Ўзбекистонда қолиб бир ой ош ейишим керак" 0 11:12Бугун Акбар Жўраев Жаҳон чемпионатида медаль учун курашади 0 10:51Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди 0 10:09Тошкентда самбо бўйича 50-жаҳон чемпионати бошланди 0 22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0

16 мар 07:23
Янгиликлар

Спорт курашлари

Курашчиларимизга барча масалани Қозоғистонда ҳал қилиш вазифаси қўйилди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти терма жамоаларимизнинг йирик мусобақаларга олиб бораётган тайёргарлик режалари билан танишиб чиқишда давом этади.

Кеча спорт курашлари бўйича терма жамоамизнинг ўз олдига қўйган мақсадлари муҳокама марказида бўлди.

ZOOM платформасида бўлиб ўтган учрашувда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорат мактаби директори Баҳодир Маматназаров, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби Шуҳрат Мамадалиев, терма жамоа мураббийлари ва шифокори, шунингдек, МОҚ ходимлари иштирок этишди.

Таъкидлаш жоиз, спорт курашлари бўйича терма жамоамизни келаси ойдан масъулиятли стартлар кутиб турибди. Дастлаб апрель ойида Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида Осиё қитъаси учун, сўнг Болгариянинг София шаҳрида жаҳон миқёсида ўтадиган лицензион турнирлар бор. Учрашувда ушбу мусобақаларга олиб борилаётган тайёргарликка алоҳида аҳамият қаратилди.

“Эпидемиологик вазият кескинлашмоқда. Спортчиларимизни қаттиқ назоратга олинглар. Худо кўрсатмасин, инфекция юқтириб олишса, лицензион мусобақагача тўлиқ тикланишга улгура олмаслигимиз мумкин. Шунингдек, бутун дунёда вазият хавфли тус олмоқда. Шунинг учун, имкон борича Олма-отанинг ўзида барча лицензияларни ҳал қилиб олиш керак. Париж Олимпиадасига ҳам 3 йилдан кўпроқ вақт қолди. Бу муддат ҳам кўз очиб юмгунча етиб келади. Ханчжоу-2022 ва Париж-2024 мусобақаларига тайёргарлик давомида селекция ишлари объектив бўлишини сўраб қоламиз. Захирамизни кучайтириш орқали кучли ички рақобат пайдо қилишимиз керак. Ҳукуматимиз ушбу мусобақаларга ҳозирлик кўришимизни қўллаб-қувватламоқда”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Суҳбат давомида мураббийлар штаби Ханчжоу ва Париж мусобақаларига режалар хусусида ҳам тўхталиб ўтишди. Унга кўра, Ильяс Бекбулатов ва Бекзод Абдураҳмоновни ҳам Париж Олимпиадасига тайёрланадиган таркибда кўриш мумкин.

Аҳамиятлиси, режага кўра Бекбулатов -74 кг, Абдураҳмонов эса -86 кг вазн тоифаларига ўтиши кутилмоқда.

МОҚ раиси онлайн учрашувда ассоциация мутасаддиларига спортчиларнинг саломатлигини қаттиқ назоратга олиш, ўқув-машғулот назоратини янада кучайтириш борасида кўрсатмалар бериб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг