UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0 12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0

28 июн 07:39
Янгиликлар

Спорт курашлари

Курашчиларимизнинг Олимпиада олдидан тайёргарлиги муҳокама қилинди

Мухлисларимиз бўлажак Олимпия ўйинларида курашчиларимиздан ҳам катта натижалар кутишмоқда.

МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби Шуҳрат Мамадалиев, эркин кураш бўйича терма жамоамиз мураббийи Олим Ҳикматов ва юнон-рум курашчиларимизнинг устози Равшан Рўзиқулов билан Токио-2020 Олимпия ўйинларига тайёргарликни яна бир бор муҳокама қилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, курашчиларимиз Токио-2020 Олимпия ўйинларига ҳар икки йўналишда 4 тадан, жами 8 та йўлланма қўлга киритишган. Суҳбат давомида ҳар бир лицензиатларимизнинг индивидаул тайёргарлиги, режалари, эҳтимолий рақиблари хусусида атрофлича гаплашилди. Шунингдек, курашчиларимизнинг вазнларини доимо назоратда ушлаш, керакли витаминларни ўз вақтида бериб бориш, базада эпидемиологик вазиятни қаттиқ назоратда ушлаш борасида ҳам фикрлар билдирилди.

Маълум қилинишича, курашчиларимиз сўнгги йиғинни Тошкентда 29 июлгача ўтказишади. Шу куннинг ўзида ушбу спорт туридаги делегациямиз Токиога йўл олса, 1 августда юнон-рум, 4 августдан эркин курашчиларимиз беллашувларга киришадилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг