UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

04 мар 18:18
Янгиликлар

Кураш

Курашнинг 2022 йилги Осиё ўйинлари дастуридан расман ўрин олгани тасдиқланди

Теглар :  Кураш
Ўзбек халқининг миллий спорти – кураш бўйича 2022 йил Хитойнинг Хангжоу шаҳрида ўтадиган Осиё ўйинларида мусобақалар ўтказилиши расман тасдиқланди.

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Олимпия Кенгашининг сессиясида Хангжоу-2022даги спорт турлари тасдиқланди. Унга кўра 40 та спорт тури бўйича мусобақалар расман ўтказилади. Жакарта-2018 да спорт турлари сони 42 тани ташкил этган. Спортчилар сони ҳам 11720 дан 10000 нафарга камайиши айтиб ўтилди. 2010 йилги Гуанчжоу ва Инчеон-2014 ўйинларида расман мусобақалар ўтказилиб 2018 да четлаштирилган крикет ҳам 2022 йилги Осиё Ўйинлари дастуридан ўрин эгаллади.

Ноолимпия спорт турлари орасида шахмат, жиужитсу, каббади, кураш, сепак такрав, роликда учиш ва ушу ҳам Ҳангжоу-2022 расмий дастурига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Халқаро Кураш Ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон 2022 ва 2026 йилги Осиё Ўйинларида кураш бўйича беллашувлар жами 17 та вазн тоифасида ўтказилиши ҳақида айтиб ўтганди. 

Таъкидлаш керак, Таиланд пойтахтида ўтган конгрессда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Умид Аҳмаджонов Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти этиб сайланди.

Ўзбекистон кураш федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг