UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57Freestyle Chess Grand Slam Paris. Карлсен - Абдусатторов партиясида 1/2 финалчи аниқланди 0 19:24Хоккей терма жамоамиз Жаҳон чемпионатидаги иштироки олдидан жами 8 нафар россиялик хоккейчини маҳаллийлаштирди 0 19:01Анкалаев Перейра билан реваншнинг эҳтимолий муддати ҳақида гапирди 0 18:39Менежер Тайсон Фьюрининг рингга қайтиши эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Англияда дарвозабон 90+4-дақиқада "қайчи" усулидаги зарба билан гол урди 0 17:58Сауль Альварес боксдаги фаолиятини қачон якунлашини айтди 0 17:38Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси European Cup турнирига жўнаб кетди 0 17:16Умар Нурмагомедов Петр Яннинг "вызов"ини қабул қилди 0 16:55Миржалол Қосимов фаолияти давомида амалдаги мамлакат президенти билан тўп тепганини билармидингиз? 0 16:34Биволга Бенавидеc билан жанги учун 8 миллион доллар таклиф қилингани маълум бўлди 0 16:20Монте-Карло. Даниил Медведев деярли уч соатлик учрашув ўтказди 0 15:59Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасида бокс баҳслари қайси вазнларда ўтказилиши маълум 0 15:42Бокс бўйича эркаклар ва аёллар терма жамоаларимиз Озарбайжондаги халқаро мусобақада қатнашади 0 15:20Ўзбекистон хоккей терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум қилинди 0 15:18«Челси» «Реал» футболчиси учун 120 миллион евро тўлашга тайёр 0

09 сен 14:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кутганмидингиз? Ўзбекистонга бокс юлдузи Амир Хан келмоқда

Теглар :  Амир Хан
Юртимизга ташрифи кутилаётган проф бокс юлдузларини таништиришни бошлаймиз.

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳри 12-17 ноябрь кунлари WBC ташкилотининг йиллик Конвенциясига мезбонлик қилади. Ўз тарихида 61-маротаба ташкил этилаётган йилнинг ушбу нуфузли тадбирининг Марказий Осиё давлатлари орасида илк бор айнан пойтахтимизда ўтказилиши аҳамиятга молик воқейлик. 

Бугундан Тошкент мезбонлигидаги WBC 61-Конвенциясига ташриф буюрадиган профессионал бокс афсоналарини таништиришни бошладик. Илк меҳмонимиз - Амир Хан! 

Амир Иқбол Хан - асли келиб чиқиши покистонлик, 1986 йил 8 декабрь куни Буюк Британиянинг Болтон шаҳрида дунёга келган. 2003 йил ёшлар Олимпиадаси чемпиони, ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони, Афина-2004 Олимпиадаси кумуш медали соҳиби бўлган. 2005 йилда профессионал боксдаги фаолияти бошланган. Дебют жангини 16 июль куни Дэвид Бейлига қарши ўтказиб, техник нокаут эвазига ғалаба қозонган. Кетма-кет 18 та жангида рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган. Проф рингдаги охирги жангини 2022 йилнанг 19 февраль куни Келл Брукка қарши ўтказган. 

Профессионал боксдаги 18 йиллик фаолияти давомида Теренс Кроуфорд, Саумэль Варгас, Сауль Альварес, Девон Александр, Крис Алгиери, Хулио Диас, Карлос Молина, Дэнни Гарсия, Заб Жуда, Маркос Майдана, Марко Антонио Баррера, Пол Молиняжжи, Дмитрий Солита сингари машҳурларга қарши жанг ўтказишга муваффақ бўлган.  

2009 йилнинг 18 июль куни илк камарини қўлга киритади. Амир Хан украиналик Андрей Котельникни 120-108, 118-111, 118-111 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпионлик камарига эга чиқади. Ёрқин ғалабалари сифатида Заб Жудани 5-раундда нокаутга учратганини айтиш мумкин. 2011 йилнинг 23 июль куни бўлиб ўтган ўша жангда Амир биринчи ярим ўрта вазндаги WBA Super ва IBF камарлари соҳибига айланганди. 

Ана шундай катта номга эга бўлган, проф рингдаги жанглари сабаб "King", яъни "Қирол" номини олган Амир Хан Ўзбекистонга ташриф буюради. Бизни кузатишда давом этинг. Бугундан эътиборан юртимизга ташриф буюрадиган бокс афсоналарини таништиришни бошлаймиз. 

Маълумот учун, Амир Хан ҳам Тошкентга ташриф буюрадиган бошқа афсоналар сингари 17 ноябрь куни пойтахтимиздаги муҳташам "Ҳумо Арена"да ўтказиладиган катта профессионал бокс оқшомининг фахрий меҳмони бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг