UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

04 мар 15:43
Янгиликлар

Каратэ

Кутилмаган хабар. Каратэ Олимпиада-2024 дастуридан чиқарилди

Бутунжаҳон каратэ федерацияси (WKF) ўзининг расмий сайтида 2024 йилги Олимпиада дастурида каратэ бўлмаслигини маълум қилди.

Ушбу Ёзги олимпия ўйинлари Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтади. Бу маълумотни шахсан Бутунжаҳон каратэ WKF президенти Антонио Эспиноса ҳам тасдиқлади. 

“Сўнгги йилларда бизнинг спорт туримиз геометрик ўсишга эришди. Лекин биз халқаро олимпия оиласига буни амалда исботлаб бера олмадик. Биз охирги ойларда Франция каратэ федерацияси билан ҳамкорликда 2024 йилги Олимпиада дастурида каратэнинг бўлиши учун курашдик. Барча талабларни бажардик, деб ўйлагандик. Лекин афсуски, бугун бизга шундай нохуш хабарни етказишди: каратэ Париж Олимпиадаси дастуридан чиқарилибди”, - деди Антонио Эспиноса.

Маълумотда келтирилишича, 2024 йилги Париж Олимпиадаси дастурига каратэнинг ўрнига брейк-данс киритилар экан. Агар вазият ижобий томонга ўзгармаса, у ҳолда Япония спорт тури ҳисобланган каратэ WKF бўйича биринчи ва охирги Олимпиада айнан Токиода 2020 йили бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг