UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

09 апр 14:47
Янгиликлар

Спорт курашлари

Латиф Халимов: Токио Олимпиадасидан ҳам медалсиз қайтмаймиз!

Юртимизда коронавирус пандемияси сабаб эълон қилинган карантин кунларида спортчиларимиз уй шароитида машғулотларни давом эттиришяпти.

Албатта, уй шароитидаги машғулотларда барча карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинмоқда. Шифокорлар ва мураббийлар ўз шогирдларини масофадан туриб назорат қилиб боришяпти. Биз эркин кураш бўйича терма жамоа мураббийларидан бири, Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати мураббийи Латиф Халимовдан айни мавзу юзасидан интервью олдик. Латиф ака Ихтиёр Наврўзов, Аббос Раҳмонов сингари таниқли курашчиларимизга сабоқ берган.  

 - Латиф ака, спортчиларимиз карантин кунларини қандай ўтказишяпти?

- Ҳозирги кунда бутун Республика буйлаб карантин ҳолати жорий этилган. Ўзбекистон спорт курашлари Ассоциацияси ҳамда Республика ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернати курашчилари ва мураббийлари, шунингдек бизларга бириктирилган медицина ходимлари билан биргаликда телеграм ижтимоий тармоғида махсус канал очилиб, онлайн равишда ҳар бир спортчи билан индивидуал равишда иш олиб бориляпти.

- Лекин барибир бу ҳолатда тўлақонли машғулот ўтказиб бўлмайди. Табиийки, бу нарса курашчиларимизнинг жисмоний тайёргарлигига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Бу масаланинг ечими қандай бўляпти?

- Ўйлайманки, ҳозирги олиб борилаётган онлайн машғулотлар чоғида айнан индивидуал жисмоний тайёргарликка эътибор берилмоқда ва бу ҳолат курашчиларимиз учун анча фойдали бўляпти. Мен ўсмирлар терма жамоасидаги курашчиларнинг ўз уйларида олиб бораётган умумий жисмоний тайёргарлик ҳамда махсус жисмоний тайёргарликларини назорат қиляпман. Айтишим мумкинки, уларда ижобий ўзгаришлар кузатиляпти. Шунингдек, бош мураббийлар ва шифокорлар билан келишилган ҳолда курашчиларнинг тана ҳароратини хар куни кузатиб турибмиз.

- Республика ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернатида ҳам барча жойда бўлгани каби ўқиш тўхтатилган. Лекин ҳукуматимиз томонидан масофавий ўқув жараёни ташкил этилган. Бу жараённи ҳам кузатиб боряпсизми?

- Ҳа, албатта. Биз Республика ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернати мураббийлари ҳам ўқувчи-курашчиларимиз ҳамда уларнинг ота-оналари билан бирга телеграм канали очганмиз. Айнан шу ерда биз спортчиларимизнинг ўз уйларида тайёрлаётган дарс жараёнларини кузатяпмиз. Бундан ташқари, ўқувчиларимизнинг ўқитувчилари билан ҳам онлайн тарзда қатъий назорат-мулоқотини ўрнатганмиз. 

- Олимпиаданинг келаси йилга қолдирилишини шахсан сиз, мураббий сифатида қандай қабул қилдингиз? Лицензия учун курашаётган курашчиларимиз учун бу яхшими?

- Албатта, афсудаман! Лекин ҳар бир иш тақдир тақозоси билан бўлади. Ҳозирги ҳолат бутун курраи заминимизнинг барча спортчилари учун бир хил режим тартибида олиб борилмокда. Лекин биз бундан унумли фойдаланиб қолишимиз керак деб ўйлайман. Чунки, олдинда ҳали иккита жиддий лицензион мусобақа бор. Биз мураббийлар биргаликда ушбу муҳим турнирларга курашчиларимизни техник-тактик, жисмоний ва психологик томонларини мукаммал равишда тайёрлаб борсак, ИншаАллоҳ барча вазнларда лицензияларни қўлга киритишимизга ишонаман. Курашчиларимиз ҳар доимгидек, Олимпия ўйинларидан медалсиз қайтмайди деб ўйлайман. 

- Терма жамоага номзодларни, яъни истеъдодли ёшларни айнан сиз фаолият юритаётган спорт маскани етказиб беради. Шу маънода, селекция бўйича олиб борилаётган ишларни қандай баҳолайсиз? Қайси вилоятларда ишлар нисбатан суст йўлга қўйилган? Қайси вилоятларда сўнгги пайтарда ўсиш кузатиляпти?

- Бу жуда ўринли савол. Ҳозирги кунда мана шу вилоят пастроқ, бошқаси устунроқ деб бўлмайди. Биз ўсмирлар терма жамоаси мураббийлари тахлил қилишимизга кўра, охирги икки йил давомида Республикамизнинг барча вилоятлари курашчиларининг натижалари тенглашиб бормоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибидан спорт мактаб интернатимиз курашчилари - спорт усталари Муҳаммадрасул Раҳимов, Нодир Раҳимов, Сохиб Ҳасанбоев, Асомиддин Ҳасанов, Фаррух Шарипов, Азиз Файзуллаев, Миркамол Бешимов, Намоз Абдурашидов ва Асрлан Раҳимовлар жой олишган. Лекин таққослайдиган бўлсак, Бухоро, Хоразм, Андижон ва Сирдарё вилоятлари курашчилари қайд этаётган натижалар оз бўлсада устунроқ кўриняпти. Жуда яхши ўзгаришлар Сурхондарё ва Навоий вилоятларида кузатиляпти. Яна шуни айтиб ўтишим керак, сўнгги пайтларда қолган вилоят мураббийлари ҳам бизлар билан мунтазам равишда боғланишяпти. Ўз курашчи-шогирдларини Тошкендаги Республика ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернатига олиб келиб, маҳоратларини ошириш бўйича иш олиб боришяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг