UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Иккита камарга эришган Ислам Махачев ҳозир нимадан мотивация олаётганини айтди 0 18:30Англия Тухель борасида бир қарорга келди 0 17:53Жон Жонс Усик билан эҳтимолий бокс жанги ҳақида гапирди 0 17:05“Классик” курашчиларимиз Будапештдаги рейтинг турнирида қатнашишмоқда 0 16:32Ислам Махачев қандай қилиб UFC билан шартнома имзолагани ҳақида гапириб берди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзосига 60 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:34Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блаховичга янги рақиб берилди 0 15:03Камару Усман Махачевнинг ўрта вазндаги имкониятларини баҳолади 0 14:30Жон Жонс Россия фуқаролигини олиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:54Хабиб отаси Махачевни залдан ҳайдаган лаҳзани эслади 0 13:27Пеленинг ЖЧ-1958 финалидаги либоси жуда қимматга сотилди 0 12:51Камару Усман Ислам Махачев билан жанги нима учун ўтказилмаганини тушунтирди 0 12:23Жастин Гэтжи ESPY мукофотини боксчига бой берди 0 11:58Конор Макгрегор: "Холлоуэй билан жанг "ўтказилмаган" деб топилиши керак" 0 11:26Марадонанинг ЖЧ-1986даги сардорлик боғичи яхшигина суммага сотилди 0

20 июн 14:47
Янгиликлар

Теннис

Лондон (ATP). Карлос Алькарас уч ярим соатлик учрашув ўтказди

Дунёнинг иккинчи ракеткаси Карлос Алькарас Лондонда давом этаётган нуфузли ATP турнирининг чорак финал иштирокчисига айланди.

Испаниялик теннисчи иккинчи даврада рейтингнинг 59-поғонасида бораётган ватандоши Хауме Муньярни уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 6/4, 6/7(7), 7/5. Карлос ҳамюртларнинг ўзаро учрашувларидаги устунликни мустаҳкамлади - 3:1.  

Уч соату 23 дақиқа давом этган баҳсда Алькарас 9, Муньяр 10 та эйс зарбани амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам 8 тадан қўшхатога йўл қўйган. Брейклар бўйича устунлик табиийки, ғолиб теннисчи томонида бўлди. 

Алькарас мавсумдаги кетма-кет 15-ғалабасини қўлга киритди. Бу испан учун майса қопламали кортлардаги қаторасига 9-ғалаба ҳам бўлди. Энди у Queen's Club 1/4 финалида Артур Риндеркнешга қарши кортга чиқади. Француз теннисчиси иккинчи босқичда америкалик Райли Опелкани 7/5, 7/6(3) ҳисобида таслим этди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг