UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

07 янв 17:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Льюис: "Миочич билан жанг қилишни хоҳлайман. Шунчаки, менда исботлаш учун бошқа нарса йўқ"

Оғир вазнли UFC жангчиси Деррик Льюис нима учун навбатдаги жангида Стипе Миочич билан учрашишни хоҳлаётганини айтди.

"Крис Дакасга қарши охирги жанг менга ёрдам берди. Мен катта тажрибага эга бўлдим ва жанг ҳафтасини босимсиз ўтказдим. Бу ажойиб бўлди. 

Мен фаолиятимнинг қолган қисмида ҳам шундай бўлишни режалаштирганман: шунчаки ташқарига чиқинг ва завқланинг.

Менда исботлаш учун ҳеч нарса йўқ ва бу Миочич билан жанг қилмоқчи бўлганимнинг сабабларидан биридир. У ва мухлислар учун ажойиб жанг. Барчани ажойиб, қизиқарли қарама-қаршилик кутмоқда.

Мен дивизион ТОП-10лигидаги деярли барча спортчи билан жанг қилиб бўлдим. Миочич янги юз, янги қон бўлади. Ишонаманки, бу жангда катта аутсайдер бўламан ва Сирил Ганга ютқазганим учун мухлисларимга пулни қайтара оламан", — деди Льюис.

Диёр Мавлонов тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг