15 окт 17:15
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди
Британиялик аралаш яккакураш устаси Фарид Башарат ортиқ UFC жангчиси эмас.
Промоушен у билан амалдаги шартномани узайтирмасликка қарор қилган.
Башарат UFC’даги дебютини 2023 йил март ойида Дэймон Блэкширга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган.
Унинг UFC’даги сўнгги жанги июль ойида ташкил этилган UFC 329 турнири доирасида Жон Гарзага қарши бўлиб ўтганди. Башарат бу баҳсда ҳам ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган эди.
Шу тариқа, Фарид Башарат профессионал фаолиятида 16 та ғалаба ва бирорта ҳам мағлубиятсиз UFC ростерини тарк этди.
Ҳавола :
Манба : VestnikMMA
Фикрлар