14 окт 16:42
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мағлубиятсиз одимлаётган ўзбек — Сиро Чойнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум
Енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик профессионал бокс устаси, WBA Asia камари соҳиби Сирочбек Исмоиловнинг кейинги жанги тафсилотлари маълум бўлди.
25 яшар ҳамюртимиз 24 октябрь куни Корея Республикасининг Намянгжу шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида рингга кўтарилади.
Унга бу турнирда Ҳиндистон вакили Кейшам Лукисун Сингҳ рақиблик қилади. Жанг енгил вазн тоифасидаги WBA Asia камари учун кечади.
Маълумот учун, Сиро Чой тахаллуси билан танилган Сирочбек Исмоилов проф фаолияти давомида 11 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. 25 ёшли Кейшам Сингҳ ҳисобида эса 14 та ғалаба ва 3 та мағлубият бор.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар