UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0

05 июн 12:27
Янгиликлар

Теннис

Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди

Хорватиянинг Макарска шаҳрида теннис бўйича WTA 125 тоифасига кирувчи "Челленжер" турнири бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 115 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Мария Тимофеева ҳам ўз омадини синаб кўряпти. Турнирда еттинчи рақам остида таснифланган вакиламиз икки ғалаба эвазига чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Мария 1/16 финалда россиялик Эрика Андреевани 6/3, 6/2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Кеча у 1/8 финалда хорватиялик Леа Бошковичдан ҳам устун келди - 6/4, 6/3. Роппа-роса 80 дақиқа давом этган баҳсда Тимофеева битта эйс зарбасини амалга ошириб, битта қўшхатога йўл қўйди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви бўлди - 1:1. Икки йил аввал ўтган илк баҳсда Бошкович зафар қучганди.  

Таққослаш учун, Мария Тимофеева айни пайтда WTA рейтингида 118, Андреева 230, Бошкович 420-ўринни эгаллаб турибди. Бугун теннисчимиз 1/4 финалда рейтингнинг 297-поғонасидан жой олган Ясмин Каббайга қарши кортга чиқади. Учрашув бизнинг вақт билан соат 20:30да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг