11 авг 14:50
Янгиликлар
Бокс/ММА

Мамажонов 19 август куни Нью-Йоркда рингга чиқади, рақиб маълум
Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Баҳодир Мамажонов ўзининг навбатдаги жангини 19 август куни ўтказади.
Мамажонов мана бир неча йилдирки, АҚШнинг Хьюстон шаҳрида яшаб, ўша ерда машғулот ва жангларини ўтказиб келяпти. Бу сафарги жанг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилади. Баҳодир маҳаллий боксчилардан бири Мейсон Менардга қарши рингга кўтарилади.
Мейсон жиддий рақиб бўлиб, фаолияти давомида 32та жанг ўтказган. Ана шу жангларнинг 31тасида ғалаба қозонган. Нокаут эвазига муддатидан аввал эришган ғалабалари сони 23тани ташкил этади. Фақат бир маротаба мағлубият аламини тотиб кўрган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар