UZ

Сўнгги янгиликлар

13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0 11:18Пратеснинг мураббийи Махачев Карлос билан жанг қилишдан нега воз кечганини тахмин қилди 0 10:47Мессининг голи ва узатмаси "Интер Майами"га ғалаба келтирди + ВИДЕО 0 10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0

29 мар 13:19
Янгиликлар

Бошқалар, Болалар спорти

Мамлакатимизда "Ўзбекистон талабалар спорти Ассоциацияси” ташкил қилинади

Эртага, 30 март куни Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида янги ташкил этилаётган Ассоциациянинг сайлов конференцияси ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли фармони, 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йилда Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш тўғрисида” ПҚ-2821-сонли ва 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Республика “Талаба” спорт федерацияси ҳамда Республика “Баркамол авлод” жамияти бирлаштирилиб, унинг негизида “Ўзбекистон талабалар спорти Ассоциацияси” ташкил этилмоқда. Шу муносабат билан эртага, 30 март куни Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида янги ташкил этилаётган Ассоциациянинг сайлов конференцияси ўтказилади.

Бугунги кунда Республика бўйича олий таълим муассасалари сони жами 82 тани ташкил этади. Улардан 21 таси университет, 35 таси институт, 2 таси академия, 15 таси филиал мақомига эга. Шунингдек, консерватория, олий мактаб ва 7 та чет эл Олий таълим муассасалари фаолият юритмоқда.

Мазкур конференцияда республикадаги барча олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлари ҳамда жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича масъул ходимлари иштирок этади.

Конференция давомида олий таълим муассасаларининг спорт соҳасидаги фаолияти ҳамда волейбол, гандбол, баскетбол ва стол тенниси спорт турлари бўйича терма жамоаларини шакллантириш, келгусида анъанавий спорт мусобақаларини ташкил этиш масалалари келишиб олинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг