UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

06 мар 08:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Mangu 2 турнирининг учинчи жанги эълон қилинди + ПОСТЕР

25 апрель куни "Ҳумо Арена"да ташкил этиладиган Mangu 2 турнири кардини оғир вазндаги таниқли аралаш яккакураш устамиз иштирокидаги жанг бойитадиган бўлди.

Ташкилотчилар томонидан ушбу оқшом учун учинчи жанг эълон қилинди. Унда оғир вазн тоифасидаги вакилимиз Жасур Мирзамуҳаммедов "Халк" номи билан танилган камерунлик Ава Жашелл Тичага қарши октагонга чиқади. 

Маълумот учун, Мирзамуҳаммедов ММАдаги фаолияти давомида 9 та жанг ўтказиб, 6 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган. Ава Жашелл ҳисобида 3 ғалаба ва 3 мағлубият бор. Ҳамюртимиз собиқ ONE Championship лигаси жангчиси ҳисобланади. 

Тича иккинчи бор Ўзбекистонда жанг ўтказади. У Muradov Professional League - MPL 9 турнирида ҳам октагонга чиққанди. 2024 йилнинг 11 май куни ўтган ўша жангда Жашелл қирғизистонлик Абилкасим Якубовни 1-раунддаёқ оёқда берган зарбаси эвазига техник нокаутга учратган эди.

Аввалроқ, промоушен ўзбекистонлик 31 ёшли таниқли аралаш яккакураш устаси Фурқатбек Ёқубов (17-4) ва тожикистонлик Айём Хабиров ҳамда ўта енгил вазндаги яна бир ҳамюртимиз Фахриддин Жумаев (8-3)нинг озарбайжонлик Фарид Алибабазаде (13-9-1)га қарши жангларини эълон қилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг