UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56Ҳумоюн Султонов икки ғалабаси эвазига Svijany Open асосий тўрига чиқди 0 20:34Рамазон Темиров Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:13Шуҳрат Мақсудов “Бунёдкор” футбол академияси директори этиб тайинланди 0 19:43"Яхши текканди" — Гусков Анкалаев билан жангдаги бурилиш нуқтаси ҳақида гапирди 0 19:07Тошкент халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди, унда Диёра Келдиёрова ҳам шуғулланяпти + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:44Шавкат Раҳмоновнинг қачон октагонга қайтиши айтилди 0 18:18Роналду клубида улкан муаммо: "Ал Насср"га трансфер тақиқи таҳдид солмоқда 0 17:49Ростовцев ва Цветков Италиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди + ФОТО 0 17:26Гусковнинг вазнидаги чемпион Карлос Ульберг Анкалаевнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 17:02Тўрабек Хабибуллаев Арманистонда чемпион бўлди, яна уч боксчимиз шоҳсупада! 0 16:37"Сукут сақлашни маъқул кўргандим, лекин...". Пирло Италия ФФ билан барбод бўлган келишув ҳақида гапирди 0 16:12Афсонавий Аюбхон Камолов 50 ёшида жанг қилди 0 15:43Богдан Гусков Анкалаевдан қабул қилган мағлубиятига изоҳ берди 0 15:17Собиқ ҳамюртимизни мағлуб этган Кудерметова Mubadala DC Open асосий тўрига йўл олди 0 14:46Фликнинг сабри тугади: "Барселона" Кундени сотишга тайёр 0

27 янв 07:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Mangu промоушени қозоғистонлик собиқ UFC жангчиси билан шартнома имзолади + ПОСТЕР

Ўзбекистонда янги ташкил этилган Mangu ММА промоушени яна бир тажрибали аралаш яккакураш устаси эвазига ўз сафини бойитди.

Қозоғистонлик собиқ UFC жангчиси Азат Максум Mangu лигасида фаолиятини давом эттиради. 

"MANGU оиласига хуш келибсан, Азат Максум. Янги даража", — дейилади промоушен хабарида. 

Маълумот учун, Азат Максум 2023 йил июль ойида 16-0 рекорди билан UFC’даги дебютини ўтказган. Ўшанда у Octagon чемпиони сифатида дунёнинг энг кучли лигаси билан шартнома имзолаган эди. Аммо унинг UFC`даги иштироки омадсиз бўлди. Максум 3 мағлубият ва фақат биттагина ғалаба қайд эта олди. Ягона ғалабасига Тайсон Нэм (2023 йил июль, Лас-Вегасдаги UFC Fight Night) устидан ҳакамларнинг айри қарори билан эришганди. Чарльз Жонсон (2024 йил февраль, UFC Vegas 85), Тагир Уланбеков (2025 йил июнь, Бокудаги UFC Fight Night) ва Митч Рапозо (2025 йил 25 октябрь, Абу-Дабидаги UFC 321)га очколар ҳисобига кўра имконият бой берилган. Максум расман 2025 йил 28 октябрда UFC рўйхатидан чиқарилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Mangu лигасининг илк турнири 7 февраль куни Тошкентдаги "Ҳумо Арена" мажмуасида бўлиб ўтади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг