UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Эркин курашчиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби маълум! Рўйхатда Разамбек борми? 0 20:29Скалони Аргентина терма жамоаси билан хайрлашмоқчи 0 19:58Анвар Анваров дунёнинг энг кучли узунликка сакровчилари сафида 0 19:27Ислам Махачев UFC 333 турнирининг асосий жангларига тахмин билдирди 0 18:56Раҳмоновга Қозоғистон Президенти бирор масалани ҳал қилишда ёрдам берганми? 0 18:25Зўравонлик айблови ва жароҳатлар билан курашган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз 0 17:54Пауло Коста Эдди Хирн билан шартнома имзолади ва UFC`дан озод этишини талаб қилди 0 17:23Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди 0 16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0

28 июн 13:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Марат Қурбонов: “Ниятимиз улкан, лекин башорат қилмайман”

Бокс бўйича олимпия терма жамоамиз ҳам ХХХI ёзги олимпия ўйинларига қатъий режа асосида тайёргарлик олиб бормоқда.

Марат Қурбонов бошчилигидаги терма жамоа аъзолари 5-19 июнь кунлари Тошкент  вилоятининг Янгиобод ўқув-машғулот базасида йиғин ўтказиб, ундан сўнг беш кун давомида Чемёнда хордиқ чиқардилар. Биз машғулотлар юзасидан терма жамоа бош мураббийига мурожаат қилдик.


- Ҳаммаси режага кўра давом этмоқда, - дейди М. Қурбонов. – Янгиободдаги икки ҳафталик йиғинда умум жисмоний ва функционал тайёргарликка эътибор қаратдик. Ундан сўнг эса Чимёнда 10 нафар спортчимиз ва мураббийлар штаби биргаликда хордиқ чиқаришди. Ҳозирда спортчиларимизга қисқа таътил бердик. Улар ўз уйларида ота-онаси, яқинлари даврасида.



- Кейинги йиғин қачон ва қай йўсинда ташкил этилади?

- 1-18 июль кунлари иккинчи босқич машғулотлари яна Янгиободда давом этади. Бу сафар техника, тактика устида ишлаймиз. Шунингдек, жуфтликларда эркин баҳслар ҳам ташкил этилади. Йиғинда лицензия олган  спортчиларимизга 40га яқин терма жамоа аъзолари ёрдам беришади.


- Бироз муқаддам айрим спортчиларимизда жароҳатлар ҳам бор эди. Ҳозир бундай муаммолар бартараф этилганми?

- Боксчиларимиз Оммавий ахборот воситаларида кетма-кет чиқишлар қилиб, “телеюлдуз” бўла бошлаганидан сўнг шундай ҳолатлар кузатилганди. Кўз тегмасин, ҳозир ҳаммаси жойига тушмоқда. Бу каби кўнгилсизликларни олдини олиш учун олимпия ўйинларига ёпиқ тарзда тайёргарлик кўряпмиз (кулиб). Агар ҳозир четдан биронтаси боксчиларимизни кўргани келса ҳам  худди чақалоқни назардан сақлаган сингари юзларига қора куя суртиб, кейин кўрсатяпмиз.


- Марат ака, Риода нечта медал қўлга киритилиши кутилмоқда?

- “Прогноз”ни ёмон кўраман. Ниятларимиз, албатта, катта. Аслида, ҳамма спортчиларимиз чемпионликка муносиб. Буёғига Яратган омадимизни берса  бўлди.


- “Рио-2016”да мураббийлар штабидан кимлар ўрин олади?

- Ҳозирча бу ҳақда аниқ жавоб айта олмайман. Бизга олимпия қўмитасидан 6та жой ажаратилган. Уч нафар раҳбарият, икки мураббий ва бир шифокор учун. Ниятимиз, имкон қадар спортчиларимизнинг шахсий мураббийларини ҳам олипиадага олиб кетиш.


- Бразилияга қачон йўл олмоқчисизлар?

- 20 июлда Бразилияга бориб, у ерда сўнгги тайёргарлик билан бирга иқлимга мослашамиз. Шу билан бирга боксчиларимиз ҳам бу муддат давомида ўзларини анча эркин тута бошлашади. Бу спортчи учун  жуда ҳам муҳим. 2 август куни эса олимпия шаҳарчасига кўчиб ўтишни режалаштирганмиз.


Маълумот учун, эркаклар ўртасида Ҳасанбой Дўсматов (49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (52 кг), Муроджон Аҳмадалиев (56 кг), Ҳуршид  Тожибоев (60 кг), Фазлиддин Ғоипназаров (64 кг), Шаҳрам Ғиёсов (69 кг), Бектемир Мелиқўзиев (75 кг), Элшод Расулов (81 кг), Рустам Тўлаганов (91 кг), Баҳодир Жалолов (+ 91 кг), хотин-қизлар ўртасида эса Ёдгорой  Мирзаева (51 кг) олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.


Улуғбек Ҳакимжонов суҳбатлашди, ўз мухбиримиз


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг