UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 11:55Билол Муҳаммад UFC Fight Night 278 турнирининг марказий жангида мағлуб бўлди 0 11:19"Реал" ҳужумчиси Италияга йўл олиши мумкин 0 10:59Шаҳобиддин Эгамов TOP DOG чемпионлик камарини ўзида сақлаб қола олди (ВИДЕО) 0 10:29Афруза Ҳамдамова Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди 0 09:52Одилхон ва Камил Каратэ трилогиясининг янги санаси эълон қилинди 0 09:05ФИФА президенти терма жамоамизга омад тилади 0 01:44Бобир Тагиев иштирокидаги Mangu 3 марказий жанги биринчи раундда якунига етди (ВИДЕО) 0 00:59Mangu 3. Амирхон Алихўжаев иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди (ВИДЕО) 0 00:43Фирдавс Ҳасанов қирғизистонлик спортчига қарши жанг қилди 0 23:35Авлиёхон Ҳамидов Mangu 3 турнирида жанг қилди 0 22:51Ана холос! Mangu 3 турнирининг марказий жанги бекор бўлди — сабаби маълум 0 22:01Нажмиддин Қосимхожиев ва Марат Мавлонов Рим Гран-присида бронза медалларига эга чиқишди 0

07 июн 12:30
Янгиликлар

Теннис

Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади

Хорватиянинг Макарска шаҳрида теннис бўйича WTA 125 тоифасига кирувчи "Челленжер" турнирининг ярим финал учрашувлари ўтказилди.

Мукофот жамғармаси 115 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Мария Тимофеева ҳам иштирок этаётгани ҳақида хабар бергандик.

Вакиламиз 1/2 финалда испаниялик Сара Соррибес-Тормога (WTA-304) қарши кортга чиқди. Икки соату 11 дақиқа давом этган баҳсда Мария 6/2, 7/5 ҳисобида зафар қучди. Бу икки теннисчининг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви бўлди. 2024 йилда бўлиб ўтган илк тўқнашувда испаниялик ракетка устасининг қўли баланд келганди.

Бугун 22 ёшли Мария мусобақа финалида латвиялик 23 ёшли Дарья Семенистаяга қарши кортга чиқади. Тимофеева айни пайтда WTA рейтингида 118-ўринни эгаллаб турибди. Семенистая эса 110-поғонада қайд этилган. Ҳал қилувчи баҳс Тошкент вақти билан соат 23:00 да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг