UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0 08:37Дастин Порье Рамазон Темировнинг жанги ҳақида гапирди 0 19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0

08 июн 08:14
Янгиликлар

Теннис

Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони!

Хорватиянинг Макарска шаҳри мезбонлик қилган теннис бўйича WTA 125 тоифасига кирувчи "Челленжер" турнири Ўзбекистон вакиласининг ғалабаси билан якунига етди.

Мукофот жамғармаси 115 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Мария Тимофеева муваффақиятли қатнашди. Турнирда еттинчи рақам остида таснифланган вакиламиз ҳал қилувчи финал учрашувида рейтингда ўзидан саккиз поғона юқорида турган латвиялик Дарья Семенистаяни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/2, 6/3.

Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Тўқсон уч дақиқа давом этган финал баҳсида иккала теннис маликаси ҳам эйс зарбаларни амалга ошира билмади. Қўшхатолар бўйича Дарья "устунлик" қилди - 2 га 0. Брейкларда эса Мария 5 га 2 кўринишида устун бўлди. 

Шу тариқа, Мария Тимофеева Хорватия турнири чемпионига айланди. Бир ҳафталик муваффақиятли иштирок унга 125 рейтинг очкоси ҳамда 15 500 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули келтирди. Семенистая эса 8 400 доллар ҳамда 81 очко ишлаб олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг