21 июл 15:57
Янгиликлар
Теннис
Мария Тимофеева Прагада муваффақиятли старт олди
Чехиянинг Прага шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида Livesport Prague Open турнири бошланди.
Мусобақада мамлакатимизнинг иккинчи рақамли ракетка устаси Мария Тимофеева ҳам иштирок этяпти.
У илк даврада нейтрал мақомдаги теннисчи Александра Сасновичга қарши кортга чиқди. 1 соат 45 дақиқа давом этган баҳсда Мария 2:0 (6/3, 6/4) ҳисобида зафар қучди.
Таққослаш учун, ўйин олдидан 22 яшар Мария WTA рейтингида 84, 32 ёшли Александра эса 133-ўринни эгаллаб турганди. Тимофееванинг нимчорак финал босқичидаги рақиби нейтрал мақомдаги Анна Блинкова ҳамда Сара Бельек баҳси ғолиби бўлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар