UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

23 июн 17:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Масвидаль агар Конорга қарши жанг берилмаса ким билан тўқнаш келишини айтди

Теглар :  Масвидаль
Яримўрта вазн тоифаси жангчиси Хорхе Масвидаль агар Конорга қарши жанг амалга ошмаса, ким билан тўқнаш келмоқчи эканлигини айтди.

"Ноябрь ёки декабрда қайтишга тайёрман. Агар Конорда кокаин билан боғлиқ муаммолар юзага келадиган бўлса, мен осонликча пул ишлаб ололмайман. Шунчаки унинг юзини бежаб қўймоқчиман. Кел, буни амалга оширамиз. Кел, соғлиғингга зарар етиб қолмасдан, имкон қадар кўпроқ пулли трансляция сотамиз. 

Мен қафасга кириб, уни нокаут қиламан ва ўз чекимни оламан. Менга пуллар керак, чунки болаларимга ғамхўрлик қилишим лозим. 

Агар Конорга қарши жанг амалга ошмаса, билмайман нима бўлади. Катта эҳтимол билан Гильерт Бёрнс билан жанг бўлса керак. Бу мен учун яхши жанг бўлади. Гилберт жангчи сифатида менга ёқади. 

Бёрнс доимо жангга келади. У рақибини нокаут қилишга уринади.

Биз мухлислар учун қонли жанг ташкил этиб берамиз. Ўйлайманки, агар биз октагонда учрашсак, барча хурсанд бўлади", - деди Масвидаль. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг