UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Реал" мухлислари учун хушхабар 0 14:59Турки Ал аш-Шейх Канело-Кроуфорд оқшомида 20 та жанг ўтказмоқчи 0 14:38Шахматчиларимиз “Dole Open–2025” халқаро турнирида иштирок этишади 0 14:17Дзюдочиларимиз Озарбайжон йиғинини якунлашди, энди навбат ёзги Универсиадага! 0 13:56Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ? 0 13:35Бугун супероғир вазн тоифасида мутлақ чемпионлик жанги ўтказилади: Усик – Дюбуа 2 (жанг вақти + трансляция) 0 13:14Рублёв камбэк эвазига 1/2 финалга йўл олди 0 12:53"8-раундда тизза билан ўтириб қолади" - Фьюри Усик - Дюбуа жангига тахмин билдирди 0 12:32"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда 0 12:11Ислам Махачев нима учун Дастин Порьени ютишини истаётганини айтди 0 11:50Александр Усик - Даниэль Дюбуа бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 11:29Мэнни Пакьяо, Марио Барриос, Тим Цзю, Себастьян Фундора ва бошқалар тарозига чиқишди 0 11:08"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи 0 10:47Италия Хопман Кубоги финалига чиқди 0 10:26UFC 318 турнири жангчилари тарозига чиқишди 0

06 июн 07:29
Янгиликлар

От Спорти

“Maxsima Masters Eurasia Cup 2023” ўзбек чавандозларининг бенефисига айланди

Теглар :  От спорти
Москвада “Horseka” от спорти клубида “Maxsima Masters Eurasia Cup 2023” мусобақаси ўз якунига етди.

Мусобақанинг ҳар бир кунида совринли ўринлардан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари сўнгги кун дастурида ҳам муваффақиятли иштирок этишди.

Ҳамюртимиз Хуршидбек Алимжонов асосий йўналишлардаги ғалабаси билан кўплаб мутахассисларнинг эътиборини жалб қилди. Чавандозимиз охирги кунда “Бозарт Де Руэт” лақабли тулпори билан 145 смли Гран-при йўналишида ғолибона юришини давом эттирди. Ушбу дастурда қатнашган бошқа бир вакилимиз Аъзам Толиббоев эса тўртинчи поғонадан жой олди.

Қайд этиш жоиз, бу спортчиларимиз қўлга киритган олтин медалларнинг якуни эмас. 120-130 см баландликдаги 19 та тўсиқдан сакраш йўналишида мусобақа қаҳрамони Хуршидбек Алимжанов “Корнетс Крэк” билан яна бир ғалабани тантана қилди. 130 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш бўйича ўтган дастурда “Лео Кинг” лақабли тулпорида ҳаракат қилган Бекзод Қурбонов учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, Алена Деревянко Екатеринбургда ўтган “Maxsima Masters Eurasia Cup” от йўрттириш турнирида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг