UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

20 авг 13:50
Янгиликлар

Дзюдо

Майдзуру ҳокими дзюдочиларимизни қабул қилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабар берганимиздек, шу кунларда дзюдо бўйича Ўзбекистон катталар терма жамоаси Япониянинг Майдзуру шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Мазкур йиғин Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ҳамда Майдзуру шаҳри мэрияси, яъни ҳокимлиги ўртасида имзоланган Меморандум асосида ташкил этиляпти. 

Шунингдек, Майдзуруда айнан юқоридаги Меморандум асосида спорт курашлари бўйича терма жамоамизнинг ҳам машғулоти ўтказиляпти. Ҳар икки жамоамиз Майдзуру шаҳри ҳокими томонидан қабул қилинди.  

"Майдзуру шаҳри икки мамлакатнинг спорт соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Шубҳасиз, бу ҳамкорлик ҳар икки давлат спортчилари учун ҳам фойдали бўлади. Бизнинг спортчилар ҳам юртингизда ана шундай қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишади. Ишончим комил, бундан кейин ҳам икки томонлама дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаб, ҳамкорликни давом эттирамиз", - деди Майдзуру шаҳри ҳокими Рёзе Татами.

Дўстона руҳда ўтган учрашувдан сўнг спортчиларимиз юртимиз тарихи ва маданиятини ўзида акс эттирган масхус кўргазмани томоша қилишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг