UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0

14 окт 12:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Майкл Пейж: "Misfits Boxing`да UFC`даги бутун фаолиятимдагидан кўпроқ пул ишлайман"

Англиялик 39 ёшли Майкл Пейжнинг айтишича, унинг Misfits Boxing промоушени билан тузган янги шартномаси унга UFC`да ишлаганидан икки баравар кўпроқ даромад келтирар экан.

Бунинг устига у камроқ жанг ўтказади. UFC сентябрь ойида ҳамюртимиз Нурултон Рўзибоев устидан қозонган ғалабасидан сўнг Пейж билан хайрлашди. Бир нечта промоушенлар билан музокаралар олиб борганидан сўнг, у Misfits Boxing таклифини қабул қилди.

"Мен UFC`дан кетдим ва камроқ вақт ичида кўпроқ, тахминан икки баравар кўпроқ пул ишлайман", — деди Пейж Yahoo нашрига берган интервьюсида, бироқ аниқ суммаларни очиқламади. — "Бу учта жанг учун мўлжалланган шартнома ва шу учта жангга мен UFC`даги бутун шартномам давомида олганимдан кўпроқ пул ишлаб топаман. Бу жуда ёқимли. Фаолиятим давомида кўп меҳнат қилдим ва бунга лойиқман деб ҳисоблайман, шунинг учун ҳозирги мавқеимдан миннатдорман".

Пейж UFC`да 2024 йилда чиқиш қила бошлаган ва олтита жанг ўтказиб, бештасида ғалаба қозонган. Жангчининг сўзларига кўра, UFC раҳбарияти унинг ижодкорлигини чеклаб қўйган ва унга қизиқарлироқ жангларни таклиф қилмаган.

"Менинг назаримда, бу шармандалик. Менимча, UFC жангчилар учун анча кўпроқ иш қилиши мумкин эди", — деб таъкидлади Пейж. — "Қандай бўлмасин, сизга ёқадими ёки йўқми, улар аралаш яккакурашлар (ММА) бўйича энг йирик лига ҳисобланади. Уларни қадрлаш керак, у ерда жуда иқтидорли жангчилар бор".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг