23 июл 08:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Майкл Пейж: "UFC менга топ-10 даги рақиблар билан жанг бермаётгани — ақлга сиғмайди"
Ярим ўрта вазн тоифасида британиялик UFC жангчиси Майкл Пейж промоушендаги жанглар ташкил этилишидан норозилигини билдириб, эришган ютуқлари ва мақомига қарамай, топ-10 рейтингидаги рақиблардан бири билан жанг олиш жуда қийин бўлаётганини айтди.
«Биласизми, бу ақлга сиғмайди. Мен MMA’да энг юқори даражага чиқдим, аммо топ-10 даги жангчилардан бири билан жанг ташкил қилиш деярли имконсиздек туюлади. Баҳона кетидан баҳона бўлади — биз уларга номзодлар рўйхатини юборамиз, кейин эса яна ўша ҳолат такрорланади. Энг шафқатсиз спорт турида иштирок этаётганим, энг кучли йигитлар орасида эканимга қарамай, улардан бири билан жанг олиш бунчалик қийин бўлиши ақлга сиғмайди», — деди Пейж Ариэль Хельванининг YouTube’даги интервьюсида.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар