UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32Пётр Янга Абу-Даби турнири учун рақиб берилди — инсайд 0 19:11WTA рейтинги. Нигина яна сезиларли тарзда пастлади, келаси ҳафта биринчи ракеткамиз ўзгарса керак 0 18:50Энтони Жошуа: "Фьюри билан жанг? Ўтмишга назар ташлаймиз..." 0 18:29"Шўртан" бош мураббийи Анвар Бердиев истеъфога чиқди 0 18:08ATP рейтинги. Теннисчимиз 469 поғонага пастлади, Топ-10`да бир нечта ўзгариш 0 17:47Наоя Иноуэ фаолиятидаги юбилей ғалабасини қўлга киритди 0 17:26Усик ёшлигида қандай қилиб нокаутга тушиб қолганини эслади 0 17:05"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр 0 16:44Кроуфорд нима учун Канелонинг ғалабасига ишонмаслигини айтди 0 16:23Ўзбекистон хоккей терма жамоасининг ЖЧ-2026`даги рақиблари маълум 0 16:02Таэквондочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғинига киришди 0 15:41"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо 0 15:20Уордли янгиланган WBA рейтингида пешқадамликни сақлаб қолди, Хантер ва Итаума кучли учликда 0 14:59Жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида икки ёш оғир атлетикачимизга мухлислик қиламиз 0 14:38Наоя Иноуэ: " У билан 2026 йилнинг баҳорида жанг қилишим мумкин" 0

29 июн 19:03
Янгиликлар

Футбол

Месси ва Левандовскидан сўнг “Huawei” Равшан Эрматов билан шартнома тузди

Бугун Хитой бозорининг биринчи рақамли савдо белгиларидан бири бўлган “Huawei” компанияси, Тошкентда ўзининг янги қаҳрамонини таништирди.

Унга кўра, “Globe Soccer Awards” соврини соҳиби, жаҳон рекордчиси компаниянинг Осиёдаги юзига айланди. Компаниянинг Тошкентдаги офисида, тақдимот ва шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.


Жамоанинг PR менеджери Даврон Азизов кириш сўзида, нима учун “Huawei” ўзбекистонлик реферини танлагани ҳақида айтиб ўтди.

- Равшан Эрматовни компания билан шартнома имзолагани бизни қувонтирмай қолмади. Ҳамюртимизни дунё футболида тутган ўрни катта. Шунинг учун ҳам бизнинг қароримизни изоҳлаб ўтирмаймиз. Бу икки тамонлама манфаатли шартнома бўлди.


Шундан сўнг, сўз Равшан Эрматовга берилди.

“Ассалому алайкум, “Нихау” (хитойча саломлашиш), - дея сўз бошлади ФИФА рефериси.

- Таклифингиз учун раҳмат. Таклифни ўрганиб чиқар эканман, хитойлик дўстларим билан маслаҳатлашдим. Шунда улар, 1.5 млрд аҳоли истиқомат қиладиган мамлакатда “Huawei” катта ўрин тутиши ва бу тўғри қарор бўлишини такидлаб ўтишди, шунда иккиланиб ўтирмай рози бўлдим. Яна бир сабаб, компания спортнинг футбол турига бўлган эътиборини юқорилиги бўлди.


Шундан сўнг Равшан Эрматов ва “Huawei” ўртасида шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шартнома имзолангач, компаниянинг директори Ван Пен энг сўнгги моделдаги телефон ва соатни эсдалик учун 5 карра Осиёнинг энг яхши ҳакамига тақдим этди.

“Равшан билан келишганимиздан хурсандмиз. Бу “Huawei” тарихидаги катта кун. Шу кунгача биз Месси, Левандовский, Санчес ва Родригес каби юлдузлар билан шартнома имзоладик. Бугунгиси айнан Сизларнинг ҳамюртларингиз бўлди. Юртингизда футболнинг ривожига муносиб улуш қўшамиз деган умиддамиз”, - дейди жаноб Пен.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг