UZ

Сўнгги янгиликлар

09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0

26 май 10:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Метро Люблино"ни ютган Санжар Зокиров MMA Grand Prix лигаси билан шартнома имзолади

Теглар :  Санжар Закиров
Аралаш яккакураш устамиз Санжар Зокиров янги промоутерлик компанияси билан келишувга эришди.

Бугун ўзбекистонлик 19 ёшли аралаш яккакураш устаси Санжар Зокиров (5-0) Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ўтказиладиган Naiza 51 турнирида жанг қилиши лозим эди. Аммо ҳамюртимиз керакли вазн меъёрини бажара олмади ва унинг жанги бекор бўлди. 

Эътиборлиси, Зокировнинг жанги бекор бўлишидан аввал унинг Франциянинг MMA Grand Prix лигаси билан шартнома тузгани эълон қилинди.

"Ғалабаларни атиги 19 ёшида занжирбанд қилган йигит. Биз MMA Grand Prix лигасининг ёш вундеркинд билан шартнома имзолагинини расман эълон қилишдан мамнунмиз", - дейилади ташклот хабарида.

Эндиликда Зокиров мазкур лигадаги дебютини 17 июнь куни Бордо шаҳрида ёки 7 июль куни Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Санжар ўзининг сўнгги жангини 22 март куни Octagon 43 турнирида тожикистонлик Саймумин "Метро Люблино" Мадиевга қарши ўтказиб, муддатидан аввал ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг