UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

25 авг 16:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Санжар Ташкенбай Иноуэ билан жанг қилишни истайди

Қозоғистонлик боксчи Санжар Ташкенбай профессионал боксдаги дебют жанги олдидан рақиби ҳақида фикр билдирди ҳамда келажакда япон суперюлдузи Наоя Иноуэ билан рингга чиқиш нияти борлигини маълум қилди.

28 август куни Астона шаҳрида Халқаро бокс кунига бағишланган IBA Nomad турнири бўлиб ўтади. Унда Ташкенбай филиппинлик Нил Хакамосга қарши жанг қилади. Жанг ғолиби биринчи энг енгил вазнда IBF Asia чемпиони унвонини қўлга киритади.

"Мен учун биринчи жангимнинг ўзида чемпионлик камари учун курашиш катта имконият. Бу имконият берилганидан жуда хурсандман. Рақибим кучсиз боксчи эмас. Унинг зарбалари жуда кучли ва профессионал боксда тажрибаси ҳам бор.

Аллоҳ насиб қилса, жангни фаол олиб боришга, охиригача курашишга ва рингни рақибга бериб қўймасликка ҳаракат қиламан. Рақибимнинг кучли экани мен учун ҳатто яхши. Ўйлайманки, иккимиз мухлисларга қизиқарли ва томошабоп жанг тақдим этамиз.

Ҳозир яхши спорт формасидаман ва бўлажак жангга тўлиқ тайёрман. Профессионал боксда ўзимни синаб кўришни хоҳлагандим. Кейинги режалар ҳақида ҳозирча аниқ гап йўқ.

Асосий мақсадим — ўз вазнимнинг қиролига айланиш. Шунингдек, куни келиб Наоя Иноуэ билан бир рингда жанг қилишни истайман. У менга энг ёқадиган боксчилардан бири", — деди Ташкенбай.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг