30 авг 19:47
Янгиликлар
Футбол
"Милан" Леау "Галатасарой"га ўтганини эълон қилди
"Милан" расмий сайтида ҳужумчи Рафаэль Леаунинг "Галатасарой"га доимий асосда ўтиши якунланганини эълон қилди.
Клуб Рафага 2021/2022 йилги мавсумда Скудеттони ва 2024 йилда Италия Суперкубогини қўлга киритишга ҳисса қўшган ва етти мавсум давомида "россонери" либосида кўрсатган профессионаллиги ва садоқати учун миннатдорчилик билдиради. Рафага шахсий ва профессионал ҳаётида, фаолиятининг янги босқичида энг яхши тилакларни тилаймиз”, — дейилади "Милан" баёнотида.
Леау 2019 йилда "Лилл"дан "Милан"га ўтди. Ҳужумчи ушбу даврда барча мусобақаларда 291 та ўйинда қатнашиб, 80 та гол ва 65 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, 27 ёшли футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Ҳавола :
Фикрлар