UZ

Сўнгги янгиликлар

18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0

10 фев 10:54
Янгиликлар

Бошқалар

Миллий антидопинг агентлиги ҳамда Халқаро Кураш институти ўртасида меморандум имзоланди

Теглар :  Антидопинг
Кеча Миллий антидопинг агентлиги ҳамда Халқаро Кураш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Спортда допинг қўлланилишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, спортда допингга қарши кураш тўғрисидаги Халқаро конвенция, Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва бошқа Халқаро антидопинг стандартлари талабларига риоя этилишини таъминлаш фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бугун ўзбек спортчиларининг янги марраларга эришишида самарали хизмат қилиб келмоқди.

 

Юртимизда спортга берилаётган улкан эътибор туфайли спортчиларимиз эришаётган юқори натижалар нуфузли халқаро спорт ташкилотлари томонидан эътироф этилиб, жаҳон спорт рейтингида мамлакатимиз ўрнини янада мустаҳкамламоқда. Дунёнинг барча қитъаларида маълум ва машҳур бўлган Кураш спортининг мухлислари эса тобора ортиб бормоқда. Азалдан олижаноблик ва ҳалоллик рамзи бўлган Кураш - том маънода ғалабага ҳалол йўл билан эришиш демакдир. Бу йўлда эса қатор масъул ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ десак муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги мажлислар залида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ва Халқаро Кураш институти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори Нодиржон Турсунов, Туризм ва спорт вазири ўринбосари Шахрулло Маҳмудов, Халқаро Кураш институти ректори Хабибулло Таджиев, ZOOM платформаси орқали Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) президенти Ҳайдар Фармон бевосита кузатиб борди. Қолеверса, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этишди.

 

Тадбир давомида мутасаддилар сўзга чиқишди ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

“Аввало ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш борасидаги таклифингиздан миннатдормиз. Ўзбек спорти бўлган курашни Олимпия ўйинларига киритишга қаратилган чора-тадбирлар албатта ўз самарасини беради. Бу йўлда эса барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилмоғимиз лозим. Шу ўринда бизни кузатиб бораётган халқаро федерацияларда фаолият олиб бораётган мураббийлар ва спортчилар ғалабаларга допингсиз, ҳалол йўл билан эришишларига тилакдошман”, - деди Нодиржон Турсунов.



Ушбу меморандум имзоланишидан кўзланган асосий мақсад ўзбек спорти бўлган курашни ҳалол спорт тури эканлиги, бу спорт турида спортда тақиқланган моддаларни истеъмол қилишга йўл қўймаслик ҳамда бу борада мураббий ва спортчиларга тушунтиришлар беришга қаратилган.

Шунингдек, “Кураш спортида Халқаро антидопинг қоидаларига амал қилиш” мавзусига бағишланган I-Халқаро антидопинг онлайн семинари ўтказилди. Мазкур семинарда IKA таркибидаги 130 дан зиёд халқаро кураш федерациялари кураш мураббийлари ҳамда халқаро экспертлари иштирок этишди. Мазкур ўқув семинарда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги Антидопинг таълим дастурлари бўлими бошлиғи Зебинисо Газиева маъруза қилди.


Миллий антидопинг агентлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг