UZ

Сўнгги янгиликлар

15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0 10:45Криштиану Роналду ўзи билан боғлиқ шов-шувли вазият бўйича барчасини айтиб берди 0 10:19UFC Fight Night 290 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 09:47Забит RAF лигаси билан шартнома имзолади. Илк рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 09:14Ўзбекистон крикет федерациясида янги тайинлов 0 08:38Мессининг хайрлашув ўйинида Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди + ВИДЕО 0

19 дек 14:06
Янгиликлар

Футбол

Миржалол Қосимов: "АГМК финалга ўз меҳнати билан чиқди. Битта ўйинда барча нарса бўлиши мумкин"

Ўзбекистон кубоги финалидан олдинги матбуот анжуманида АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ва жамоа дарвозабони Валижон Раҳимов иштирок этди.

"Сизлар билан кўришиб турганимиздан хурсандаман. Суперлига доирасида "Навбаҳор"га қарши ўйинда Наманганга кубок финали учун қайтиб, мезбонларга қарши ўйнашни ният қилгандик. Аммо бу футбол, ўз меҳнатимиз билан финалга чиқдик. Бу ерга яхши ниятлар билан келдик. Намангандаги бу стадионда муҳит доим яхши бўлган. Мухлислар доим "Навбаҳор"нинг 12-ўйиничиси бўлган. АГМК жамоаси финалга муносиб тайёрланди. "Пахтакор"ни таърифлаш шарт эмас, рақиб қандай кучга эга эканлигини барча билади. Бекорга улар чемпион бўлишмади. Аммо кубок финали битта ўйиндан иборат, ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз. Эртага стадионга келган мухлислар курашларга бой ўйинни томоша қилишади ва хурсанд бўлиб уйга қайтишади", - дейди Миржалол Қосимов.



"Тошкентдаги финалларда стадион тўлмасди. Намангандаги финалда мухлислар келиб қўллаб туришса чиройли ўйин бўлади деб ўйлайман. Биз финалга тасодифан чиқиб қолмадик. "Локомотив", "Металлург" ва "Насаф" каби клубларни мағлуб этдик", - дейди Валижон Раҳимов.



"Бу футбол ва табиийки финалга осонгина чиқиб қолмадик. Дастлаб сафарда "Локомотив"ни мағлуб этдик, кейин "Металлург"га қарши баҳс бўлди, ярим финалда "Насаф"ни ютдик. Бу жамоа ҳам жуда кучли. Осон ўйинлар бўлгани йўқ, финалга чиқишга ҳақли бўлдик. Битта ўйинда барча нарса бўлиши мумкин, камроқ хато қилишга ва имкониятлардан фойдаланишга интиламиз. Финалда боримизни бериб ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Футболда жароҳатлар кўп учрайди, бу одатий ҳолат. Пандемия сабаб бутун дунё учун жуда оғир ўтди. Мавсум ҳам чўзилиб кетди. Санжар Турсунов майдонга туша олмайди. Бобур Йўлдошев, Миржамол Қосимов ва Муроджон Тошматовда кичик жароҳатлар бор. Жароҳат олган бир-икки футболчи финалда ўйнай олмайди. Лекин шунга қарамай эртанги финалда уларнинг йўқлигини билтирмаймиз деган умиддаман.


Биз футболни мухлислар учун ўйнаймиз. Наманганда доим ажойиб мухлислик бўлган, ўйлайшимча эртага мухлислар билан тўла стадионда ўйнаймиз. Бўш трибуналар барибир финалга хос эмас. Муҳит ҳам бошқача бўлади. Ўз вақтида футбол ўйнаганимда ҳам Наманганда мухлислар ажойиб тарзда ўз жамоаларини қўллаб қувватлашарди.

Айни пайтда ОЧЛ ҳақида ўйлаётганим йўқ. Олдимизда финал бор ва шу боис халқаро мусобақа ҳақида ҳозирдан ўйлаш нотўғри бўларди. Агар Осиё чемпионлар лигасида иштирок этсак бутун Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиламиз ва яхши натижалар қайд этишга интиламиз. Нафақат бизнинг клубда барча жамоаларда ўзгаришлар бўлади. Таркиб албатта кучайтирилади.

Анча йиллардан буён мураббийлик қилаяпман ва ҳакамлар ҳақида деярли гапирмаганман. Ҳакамлар назоратчилари бор, уларга баҳо бериш бизнинг иш эмас. Финалда хорижлик ҳакамлар? Олдинроқ ҳам шундай бўлганини эслайман, лекин айни пайтда ўзбек ҳакамларининг малакаси араб ҳакамларидан баландроқ.


АГМК жамоаси якунлаётган йилдан кўнгли тўлдими? Жамоада қоровулдан бошлаб раҳбаргача барча битта мақсад йўлида бирлашган. Осон йил бўлгани йўқ, мавсум жуда оғир ўтди. Барча футболчилар чарчашган. АГМК ўз тарихида илк бор чемпионатда бронза медалларига эга чиқди. Бу осон бўлгани йўқ. Жамоада ишлайдиган барча буни яхши билади. Тарихий воқеа билан мухлисларимизни, футболчилар ва уларнинг яқинларини табриклайман. Лекин тўхтаб қолиш керак эмас. Олдимизда Осиё чемпионлар лигаси баҳслари кутиб турибди.

Фурсатдан фойдаланиб барча ўзбек халқини янги 2021 йил билан табриклайман. Соғлик-саломатлик, янги ютуқлар тилайман. Янги йил барчамизга омад келтирсин. Ўзбекистон миллий терма жамоамизга, "Пахтакор" жамоасига ҳам ОЧЛда омад тилаймиз", - дейди Миржалол Қосимов. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг