UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

19 апр 07:07
Янгиликлар

Футбол

Миржалол Қосимов кечаги мағлубиятга изоҳ берди

Осиё чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги АГМК - "Истиқлол" (2:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Иккита ҳар хил бўлимга гувоҳ бўлдик. Биринчи таймда жуда бўш ўйнадик. Футболчиларга ютуқ осон келадигандек туюлди. Бундай муносабат эса биринчи бўлимда жазосиз қолмади албатта. Тайм сўнггида стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик.

Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Қолаверса гол ҳам урдик. Лекин ўзимизнинг хатоларимиз эвазига ғалабани рақибга топшириб қўйдик. Ўйинга рақибни менсимагандек чиққандек бўлдик. Балки мен жамоани ушбу баҳсга яхши тайёрлай олмадим.

Қолаверса омад биз томонда бўлмади. Ҳисоб 2:0 кўринишига келганида гол урдик ва иккинчи голни ҳам ургандик. Ўйин тарафлама ҳам қўшгандик.

Менимча, ҳакам хатоси туфайли голимиз бекор бўлди. Лекин бу мағлубиятга баҳона бўлиши керак эмас. Ғалаба билан мағлубият ёнма-ён юради. Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига ғалабани рақибга топшириб қўйдик.

Ҳали олдимизда 4 ўйин турибди. Ишлаймиз ва вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.


- Ҳар 3 кунда ўйин бўлаётгани туфайли футболчиларда чарчоқ аломатлари бугунги ўйинга таъсир қилдими?

- Йўқ, ҳеч қандай чарчоқ аломатлари йўқ. Ҳисобда ортда бораётганда ҳужум қилдик, жисмоний тарафлама муаммо бўлгани йўқ. Ҳамма гап мияда, фикрлашда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг