UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

12 апр 07:55
Янгиликлар

Теннис

Monte-Carlo Masters. Новак Жокович бош совринни кўзламоқда

Монако Князлигининг Монте-Карло шаҳрида теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи турнир давом этмоқда.

Дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович мусобақанинг 1/4 финалчисига айланди. Сербиялик теннисчи учинчи даврада ATP рейтингида 24-поғонадан жой олган италиялик Лоренцо Музеттини мағлубиятга учратди - 7/5, 6/3. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Новак олдинда бормоқда - 4:1.

Икки дақиқаси кам икки соат давом этган баҳсда Жокович 3, Музетти 1 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар Новакда кўпроқ бўлди - 2 га 1. Сербиялик 5, италиялик теннисчи эса 3 та брейкка эришган. Жокович фаолиятида 90-маротаба "Мастерс" турнири 1/4 финалида ўйнайди. Унинг ушбу босқичдаги рақиби австралиялик Алекс Де Минаур бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг