UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33Янгиланган UFC рейтингида Богдан Гусков кўтарилди 0 11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 0 11:03Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади 0 10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0 20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0

20 июл 13:22
Янгиликлар

Шахмат

Quantbox Chennai Grand Masters 2026. Абдусатторов амалдаги тож соҳиби Гукешга қарши баҳс олиб борди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли "Quantbox Chennai Grand Masters 2026" турнирида 4-тур учрашувлари ортда қолди.

Мукофот жамғармаси 79 500 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада Ўзбекистон шарафини гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов ҳимоя қилмоқда. Ҳамюртимиз турнирда мағлубиятсиз одимини давом эттирмоқда. 

Абдусатторов 4-турда амалдаги жаҳон тожи соҳиби Гукеш Доммаражуга қарши баҳс олиб борди. Муросасиз кечган партияда азалий рақиблар муроса кўчасини танлашди. Учрашувда дуранг натижа қайд этилди. Бу шахматчиларнинг ўзаро ўтказган 18-учрашуви бўлди. Нодирбек 3, Гукеш 2 та учрашувда ғалабага эришган. Қолган 13 та партияда дуранг натижа қайд этилган. 

Тўртинчи турнинг қолган барча партиялари ҳам дуранг натижа билан якунига етди. Бешинчи тур олдидан турнир жадвалида франциялик Алиреза Фирузжа 3 очко билан якка пешқадамлик қилмоқда. Аржун Эригаиси 2,5 очко билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, Ниҳал Сарин, Дмитрий Андрейкин ва Нодирбек Абдусатторов ҳисобида 2 очкодан бор. Гукеш 1,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра сўнгги 8-ўриндан жой олган. 

Бугун 5-турда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ҳиндистонлик Ниҳал Саринга қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг