UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

05 мар 10:35
Янгиликлар

Енгил атлетика, Тадбирлар

МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов Елена Исинбаевани қабул қилди

Хабар берганимиздек, ўзбек спорти тарихида илк маротаба Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган катта спорт байрами – «Нафосат-2019» аёллар спартакиадаси бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирга жаҳон спорти афсонаси Елена Исинбаева фахрий меҳмон сифатида ташриф буюрди.

Бугун Миллий Олимпия қўмитасида Елена Исинбаева иштирокида матбуот-анжумани ўтказилганидан сўнг МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов россиялик спортчини қабул қилди. Ўзаро суҳбат чоғида меҳмон келажакда ҳамкорликда ишлашга тайёр экани ва юртимизда енгил атлетиканинг ривожлантириш борасида ўзининг қимматли маслаҳатларини берди.

“Тўғриси, кутганимдан ҳам яхши таассуротдаман. Мамлакат президентининг шахсан ўзи оммавий спортни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётгани бу келажак учун катта ютуқ. Ривожланиш шу зайилда бўлса, аминманки, ўзбекистонлик спортчилар яқин йиллар ичида жаҳонда ғолибликка асосий даъвогарлар қаторида бўлади”, – дейди Елена Исинбаева.


Шунингдек, МОҚ бош котиби Жасур Матчанов суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида меҳмонга гапириб берди.

“Сиз каби спорт юлдузларининг юртимизга ташрифи спортни тарғиб қилишда катта аҳамиятга эга. Бу спортга энди кириб келаётган ёш атлетларимизда мотивация уйғотади. Биз асосий эътиборни оммавий спортни ривожлантиришга қаратмоқдамиз. Негаки, оммавий спортни ривожлантирмасдан профессионал майдонда улкан муваффақиятга эришиб бўлмайди”, – дейди Жасур Матчанов.

Суҳбат якунига етгач, фахрий меҳмон МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказига ҳам ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг