23 окт 10:15
Янгиликлар
Теннис
Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди
Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси Полина Кудерметова Хитойда ўтаётган Ningbo Open турнирининг нимчорак финал баҳсида иштирок этди.
У чорак финал йўлида қозоғистонлик дунё рейтинги пешқадами Елена Рибакинага қарши кортга чиқди.
Саралаш босқичи орқали асосий тўрга йўл олган Кудерметова Рибакинага қарши баҳсда биринчи сетда 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди ва ўйинни шу паллада якунлади.
Таққослаш учун, ҳозирда Полина Кудерметова жаҳон рейтингида 102-ўринни эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар