UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

15 ноя 15:41
Янгиликлар

Велоспорт

МОҚ Муроджон Холмуродовнинг Олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритганини тасдиқлади

Аввалроқ, велоспортчимиз Муроджон Холмуродов Токио-2020 Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритгани ҳақида хабар қилгандик.

Яна бир спортчимиз Токио-2020 Олимпиадаси учун лицензия қўлга киритди

Бугун Миллий олимпия қўмитаси ушбу хабарни расман тасдиқлади.

Ноябрь ўзбек спорти учун унутилмас воқеликларга бой бўлмоқда. Боиси, ой давомида пара-атлетларимиз жаҳон чемпионати орқали Токио Паралимпиадасига 8 та, спортимиз тарихида илк бор замонавий бешкурашчиларимиз Олимпия ўйинларига бир эмас, иккита лицензияга эга бўлишди.

Велоспортчимиз Муроджон Холмуродовнинг Токио Олимпиадасига йўлланма олгани ҳақидаги расмий хабар эса бугун барча ўзбек спорти мухлисларини хурсанд қилиши турган гап. Ҳамюртимиз апрель ойида Тошкентда ўтказилган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида бешинчи ўринни қўлга киритган эди. Айнан ушбу натижа спортчимиз учун Токио Олимпиадаси эшигини очмоқда. Боиси ундан юқори натижа қайд этган спортчилар жаҳон чемпионати орқали Олимпиада йўлланмасига эга бўлишди. Токио-2020 Холмуродовнинг фаолиятидаги иккинчи Олимпиада бўлади. Ҳамюртимиз аввал 2012 йил Лондон Олимпиадасида ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилган.

Шу тариқа Токио Олимпиадасига қўлга киритилган лицензияларимиз сони 14 тага етди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон велосипед спорти федерациясини ушбу спорт турида қўлга киритилган иккинчи йўлланма билан муборакбод этиб, трек йўналишида ҳам Олимпия ўйинлари лицензияси учун кураш олиб бораётган ҳамюртларимизга омад тилаб қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг