UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0

20 мар 09:12
Янгиликлар

Токио-2020

МОҚ мутасаддилари ХОҚ раҳбари билан видеомулоқотда бўлишди

Теглар :  МОҚХОҚБах
Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари Томас Бах билан видеомулоқот орқали гаплашишди.

Маълумки, айни вақтда Халқаро Олимпия қўмитаси коронавирус сабаб кун сари яқинлашиб бораётган Токио-2020 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш бўйича жиддий муаммоларга дуч келмоқда. 

Гарчи ташкилот бўлажак мусобақани қолдирмасликка қарор қилган бўлса ҳам, бунда Миллий олимпия қўмиталари ва бошқа халқаро ташкилотларнинг қўллаб-қувватлашишига эҳтиёж сезади. Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари видеомулоқот орқали Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан суҳбат ўтказишди. 

Суҳбатда Ўзбекистон томонидан МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, вице-президент Азизжон Камилов, МОҚ президенти маслаҳатчиси Шерзод Асатуллаев, халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев иштирок этди. Шубҳасиз, мазкур мулоқотнинг бош мавзуси коронавируснинг Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига таъсири бўлди. 

“Токио-2020 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётганларнинг саломатлиги ва фаровонлиги бизнинг бош мақсадимиздир. Атлетлар, мураббийлар ва мухлисларнинг хавфсизлиги ва манфаатларини таъминлаш учун барча чоралар кўрилмоқда. Биз Олимпия оиласимиз; Бир-биримизни яхши ва ёмон кунларда қўллаб-қувватлашимиз керак. Ушбу Олимпия ҳамжиҳатлиги бизни ягона жамоа сифатида белгилайди”, – деди Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах.

Мулоқот чоғида Осиё Олимпия Кенгаши (ООК) Бош директори доктор Ҳусейн Ал Мусаллам ҳам мазкур воқелик юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Осиё Олимпия Кенгаши ҳам ХОҚ каби бир хил ёндашув ва сиёсатга амал қилади. Шунингдек, ООКга аъзо давлатларнинг Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятли қатнашишига умид қиламиз. Биз ХОҚнинг қарорларини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз”, – деди Ҳусейн Ал Мусаллам.

Ушбу баёнот ХОҚ Ижроия қўмитаси, шунингдек, Осиё мамлакатларининг Миллий олимпия қўмиталари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг