UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

28 фев 08:58
Янгиликлар

Таэквондо, Тадбирлар

МОҚ қошида Жанг санъати ва яккакурашлар департаменти ташкил этилади

Ушбу департаментга жами 23та федерация аъзо бўлади.

Ҳозирда ноолимпия спорт турларида кўплаб мустақил федерациялар фаолият юритмоқда. Масалан, таэквондо ITFнинг ўзида тўртта мустақил федерация иш олиб бормоқда. 

Каратэда эса бешта федерация ана шундай фаолиятни йўлга қўйган. Бу департаментни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ишларни мувофиқлаштириш, ҳамкорликда ишлаш тизимини яратиш, ўзбошимчаликка йўл қўймаслик бўлиб, энг аввало олимпия спорт турлари учун муносиб захира, иқтидорли спортчиларни етиштириб бериш ҳисобланади. 

Кеча куннинг иккинчи ярмида миллий олимпия қўмитасида мазкур департамент ташкил этилишига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Департаментга Сардор Тошхўжаев директор этиб тайинланди. 

Йиғилишда МОҚ Президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов ва янги департамент директори Сардор Тошхўжаевлар мустақил равишда фаолият юритаётган федерация аъзолари билан учрашишди. 

Департамент қошида алоҳида ассоциациялар фаолият юритади. Яъни ўша тўртта таэквондо федерацияси битта ассоциацияга бирлаштирилади. Каратэда ҳам ҳудди шундай йўл тутилади. Яъни, шотокан, водорю, годзурю федерациялари битта яхлит ассоциация кўринишига олиб келинади. Айтиб ўтганимиздек, ушбу ассоциациялар олимпия спорт турлари учун спортчи етиштириб бериш билан шуғулланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг